Тиббиётда деменция деб номланган касаллик мавжуд бўлиб, унга чалинган инсонлар миясида фикрлаш, қарор қабул қилиш функцияси ҳамда хотира йўқолади. Деменция ақлий қобилиятнинг сезиларли даражада пасайиши билан намоён бўлади.
Унинг ривожланишига Альцгеймер , Паркинсон, қон-томир касалликлари ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин, шунингдек, иммун тизими фаолиятининг бузилиши ва генетик мойиллик ҳам деменция пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.
Деменция машҳурларни ҳам четлаб ўтмаган. Қуйида ақлий заифликка қарши курашиб келаётган таниқли инсонларни ёдга оламиз.
Роналд Рейган
Голливуд актёри ва АҚШнинг 40-президенти Роналд Рейган 2004 йилда 93 ёшида Альцгеймер касаллигидан вафот этган. Унинг аёли Ненси актёр сўнгги ўн йили давомида ушбу касалликдан азият чекканини ва хасталик ўлимига сабаб бўлганини айтган.
Шон Коннери
Махсус агент Жеймс Бонд образи билан машҳур бўлган шотландиялик актёр 2020 йилда 90 ёшида вафот этди. У умрининг сўнгги вақтларида деменция касаллиги билан курашган. Актёрнинг ўлимига юрак етишмовчилиги ва пневмония сабаб бўлган.
Маргарет Тетчер
“Темир хоним” ёки лавозимида энг вақт қолган Буюк Британия бош вазири 2002 йилда бир нечта микроинсультларни бошдан кечиради, бу унинг ҳаётини сезиларли даражада бузади. Соғлиғи сабаб Тетчер карьерасидан кетади, сиёсий масалаларда камроқ қатнаша бошлайди. У умрининг сўнгги вақтларида деменция касаллигидан азият чекиб, 2013- йилда 87 ёшида вафот этди.
Робин Уильямс
Америкалик актёр ва комедиячи қисқа умри давомида юздан ортиқ фильмларда суратга тушган. Уильямс Миннесота штатидаги Ҳазелден реабилитация марказида гиёҳвандлик ва алкоголизмдан даволанган. Шунингдек, у депрессия билан курашган ва 2014 йил 63 ёшида ўз жонига қасд қилган.
Унинг рафиқаси Сюзан Шнайдер сўзларига кўра, актёр ўлимидан кейин тиббий экспертиза ўтказилиб, унинг ҳаёт вақтдаги ҳолатлари сабаблари аниқланган. Текширув натижаларига кўра, унинг танасида деменция касаллигининг бир тури аниқланган. Бу касаликка чалинган одамларда фикрлаш функциялари пасайиши, уйқу режими бузилиши, секин ҳаракат қилиш ва титраш ҳолатлари учрайди.
Питер Фолк
“Коломбо”, “Шарққа йўл” каби детектив фильмлари билан машҳур бўлган актёр ва комедиячи Питер Фолкга 2008 йили Альцгеймер ташхиси қўйилган. 2011 йили шу касалик сабаб 83 ёшида вафот этган.
Брюс Уиллис
2022 йили деменция ташхиси қўйилганидан кейин Брюс Уиллиснинг оиласи уни актёрликдан кетишини эълон қилди. 2023 йилга келиб Брюсга афазия ташхиси қўйилганини эълон қилинди ва касаллик янада авж олди. Фронтотемпорал деменция ташхиси қўйилгани ҳақидаги қайғули хабарни ижтимоий тармоқда кўплаб мунозараларга сабаб бўлди. Деменциянинг бу тури хотира йўқолишидан ташқари хатти-ҳаракатларга таъсир қилади ва бемор мулоқот қила олмайди.
Венди Уиллиамс
Америкалик телебошловчи ва актриса ҳақида 2024 йил 2 февралда эълон қилинган баёнотга кўра, 59 ёшли Венди Уиллиамс деменция касаллиги билан оғриган. Энг ҳайратланарли жиҳати эса, унинг касаллиги Брюс Уиллисникига ўхшайди. Унда сўнгги йилларда нотўғри хатти-ҳаракатлар, сўзларидан адашиш, кўплаб нарсаларни тушунишда қийинчилик каби ҳолатлар учради. Актрисага аниқ ташхис 2023 йилда қўйилди. Афсуски, ҳозирга қадар бу касаликнинг давоси топилмаган.
Изоҳ (0)