• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Фарғона ҳокими яширин қарор билан боғчаларга тайёр овқат етказиш ҳуқуқини тадбиркорга совға қилди

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг Қувасой шаҳридаги барча боғчаларга тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз тадбиркорга туҳфа қилди. Ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори жамоатчиликдан яширилган. Бу ҳақда Telegram’даги Generalissimus канали ёзмоқда.

    Хайрулло Бозоров.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Канал муаллифининг маълумот беришича, қонунчиликка асосан давлат мактабгача таълим ташкилотларида тадбиркорлар томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш — Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил қилиниши керак. 

    Фарғона вилояти ҳокими ўз қарорига асосан Қувасой шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кейтеринг (тайёр овқат етказиб бериш) усулида овқатлантиришни танлов ёки тендер ўтказмасдан бир корхонага ўтказиб берди. Ва энг асосийси, бу қарор “Ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган” важи билан оммадан яшириб қўйилган. Лекин қарорда шахсга доир ҳам, васийлик ва ҳомийликка оид ҳам, фойдаланилиши чекланган ахборот ҳам мавжуд эмас, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

    Хабар муаллифи, шунингдек, ҳоким туҳфасига эришган Garden catering trade МЧЖ раҳбари ва ҳоким фамилияси бир хил эканига эътибор қаратган.

    Балки тасодифдир, қариндошмасдир, дейди у. 

    “Дарё” журналисти ҳокимнинг ушбу ҳаракатига изоҳ олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев билан боғланди. Саволни эшитган масъул “Ҳозир нима ҳақида гапираётганингизни билиш учун ўша Telegram каналига кириб, хабарни ўқиб, бир оздан сўнг қўнғироқ қиламан ва маълумот бераман”, деди. Бироқ айтилган фурсатда на ўзи қўнғироқ қилди, на қилинган қўнғироққа жавоб қайтарди. 

    “Дарё” вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига минбар беришга тайёрлигини маълум қилади.

    26.07.2024, 19:37   Изоҳ (0)   48227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Улар топшириқларимни муҳокама қилмасди» — Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва марҳум Ўктам Барноев фаолияти ҳақида

    19.02.2021, 13:16

    Фото: Хайрулла Бозоров онкологик касалликлардан даволанаётган болаларга Президент совғаларини топширди

    15.05.2021, 20:15

    Фарғона ҳокими 106 ёшли Холмурод отага «Шуҳрат» медалини топширди

    31.08.2022, 20:48

    Андижонда майнинг ферма ташкил этиб, “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди

    26.07.2024, 19:30

    Ўзбекистонга қўшни давлатлардан олиб келинган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ортидан 13 киши қамоққа олинди

    26.07.2024, 18:25

    Uzum ва рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар 

    26.07.2024, 18:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.