Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги икки учрашув ўз якунига етди. Улардан бири Олмалиқда, навбатдагиси эса Андижонда бўлиб ўтди.

Куннинг илк баҳсида “ОКМК” “Қизилқум”ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги “кончилар” ўйинда фаворит ҳисобланган бўлса-да, “Қизилқум” кучли қаршилик кўрсатиб, сафардан 1 очко билан қайтишни уддалади.
Натижада жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. 18-турдан кейин “ОКМК” 34 очко билан Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди, “Қизилқум” эса 22 очко билан 8-поғонани банд этган.
Андижондаги “Бобур Арена”да ўтган учрашув ҳам қизиқарли кечди. Жамоалар навбатма-навбат хавфли ҳужумлар уюштирди, аммо биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам кескин курашлар остида давом этди. Ўйин якуни арафасида “Навбаҳор” ҳисобни очди: Муҳаммадали Ғиёсов Эржан Tokatаев дарвозасини ишғол қилиб, наманганликларга муҳим ғалаба келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Навбаҳор”нинг ҳисобидаги очколар 31 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. “Андижон” эса 21 очко билан 9-ўринда қолмоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
12 август, сешанба
“ОКМК” — “Қизилқум” 0:0
“Андижон” — “Навбаҳор” 0:1
Гол: 0:1 — Ғиёсов (89)
Изоҳ (0)