• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари учун қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Бакалаврият учун квоталар

    Янги ўқув йилида давлат олийгоҳларига бакалавриат бўйича учта таълим шакли учун ўринлар ажратилади. Жумладан, мазкур йўналишнинг кундузги таълим шаклида жами 148 400 талаба ўқиш имкониятига эга бўлади. Шундан ўқитиш тиллари бўйича ўринлар қуйидагича тақсимланган:

    • Ўзбек тили — 124 339 та;
    • Рус тили — 19 125 та;
    • Қорақалпоқ тили — 4 121 та;
    • Қозоқ тили — 375 та;
    • Тожик тили — 305 та;
    • Қирғиз тили — 75 та;
    • Туркман тили — 65 та.

    Бакалавриатнинг кечки таълим шакли учун 28 732 та ўрин ажратилмоқда. Шундан ўқитиш тиллари кесимидаги тақсимот қуйидагича:

    • Ўзбек тили — 25 563 та;
    • Рус тили — 2 477 та;
    • Қорақалпоқ тили — 437 та.

    Давлат олийгоҳлари бакалавриат йўналишининг масофавий таълим шакли учун ҳам қабуллар сони ўқитиш тиллари бўйича тақсимланди. Унга кўра, мазкур таълим шакли учун жами 18 195 та ўрин берилади. Мазкур ўринларда таҳсил оладиган талабаларнинг 16 000 нафари ўзбек, 1 780 нафари рус ва 415 нафари қорақалпоқ тили ўқитилади.

    Магистратура квоталари

    Янги ўқув йилида давлат олийгоҳлари магистратураси кундузги таълим шакли учун 20 210 та квота ажратилди. Бунда ўзбек тилида 17 263 нафар, рус тилида 2 947 нафар талаба ўқитилади.

    Магистратуранинг кечки таълим шакли учун 1 319 та ўрин ажратилади. Ўзбек тилида 1 107, русчада 138, қорқалпоқ тилида 74 талаба таҳсил олади.

    Масофавий таълим шаклида жами 420 нафар магистр ўқитилади. Уларнинг 352 нафари ўзбек, 53 нафари рус, 15 нафари қорақалпоқ тилларида таҳсил олиш имконига эга.

    Грантлар сони қанча?

    2025/2026-ўқув йилида бакалавриат ва магистратура йўналишлари учун жами 45 422 та давлат гранти ажратилди. Шундан бакалавриатга қабул қилинган 35 500 талабанинг ўқиш харажатлари давлат бюджетидан молиялаштирилади. Магистратура бўйича ажратилган грантлар сони эса 9 922 тани ташкил этди.

    Давлат томонидан юқоридагилардан ташқари яна бир неча йўналишда қўшимча грантлар ажратилади. Жумладан, хорижий ва нодавлат ОТМлар учун 1 320 та грант берилади. Хотин-қизлар учун 4 000 та, чет элдаги ўзбекистонлик ёшларга 30 та давлат гранти тақдим этилади.

    Ўтган йилги квоталар қанча эди?

    Жорий йилги янги ўқув даври учун кундузги таълимга аввалгидан сезиларли даражада кўпроқ ўринлар ажратилганини кўриш мумкин. Яъни мазкур шаклда 2024-2025 ўқув йили учун 127 минг 995 та квота берилган. Бу йил шунга яна 20 минг 405 та ўрин қўшилди.

    Ўз навбатида ўтган йили кечки таълим шакли учун янги ўқув йилидагидан 19 минг 574 тага кам, яъни 9 минг 158 та ўрин ажратилган. Масофавий таълимга ҳам сезиларли даражада кам — 5 минг 610 та жой берилган (бу йил 12 минг 585 та ўрин қўшилди).

    2024/2025 ўқув йилида жорий йилгидан фарқли равишда сиртқи таълим шакли ҳам бўлган. Мазкур тармоқ учун 52 минг 129 та жой ажратилган. Республикада ушбу таълим шакли тугатилгани сабаб, унинг квоталари бошқа йўналишларга қўшилган. Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ўқув сифатини етарлича таъминлаб бўлмагани туфайли сиртқи таълим тугатилганини айтганди. Вазир сиртқи ўрнига масофавий ва узайтирилган таълим кенг йўлга қўйилаётганини ҳам таъкидлаган.

    Жорий йил магистратура босқичи бўйича квоталар сони оширилган. Масалан, ўтган ўқув йилида жами 17 500 магистр ўқишга қабул қилинган (бу йил 4 449 та кўп). Янги ўқув йилида магситратурага кечки ва масофавий таълим шакллари ҳам жорий этилган.

    25 июл, 22:39   Изоҳ (0)   4795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ерларининг ярмидан кўп қисми қишлоқ хўжалигига тегишли — Кадастр агентлиги

    25 июл, 20:30

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

    25 июл, 19:26

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди 

    25 июл, 19:00

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    25 июл, 18:10

    Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади

    25 июл, 17:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    25 июл, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда хорижликлар уй сотиб олиши чекланади

    Дунё | 22 август, 12:24

    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

    Реклама | 22 август, 12:00

    Ҳаётингизни енгиллаштириш учун тонгда бажариш лозим бўлган 3 та фойдали одат

    Лайфстайл | 22 август, 12:14

    Янгийўлда итни Matiz’да босиб ўтган ҳайдовчи жазоланди

    Ўзбекистон | 22 август, 12:10

    Трамп пойтахт кўчаларида патруллик қилди

    Дунё | 22 август, 11:58

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 22 август, 11:49

    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

    Реклама | 22 август, 10:38

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли бола қидирилмоқда

    Ўзбекистон | 22 август, 11:41

    АҚШ визасига эга 55 млн хорижлик текширилади

    Дунё | 22 август, 11:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.