Жорий йил 18 июль куни Инчон шаҳридаги Paradise City мажмуасида Blue Dragon Series Awards мукофотининг тўртинчи маросими бўлиб ўтди. Кўплаб корейс шоу-бизнеси ва кино ихлосмандлари фикрига кўра, бу галги тадбир сўнгги йиллардаги энг яхши тақдирлаш маросимларидан бири бўлди.

Фото: Kp.ru
Бош мукофотга “Ҳаёт сизга мандарин берганда” номли дорама сазовор бўлди. Бу ғалаба ҳеч кимда ҳайрат уйғотмади, чунки сериал аллақачон 2025 йилнинг энг машҳур лойиҳаларидан бири сифатида эътироф этилди. Сериал юлдузи Айю (Ли Жи Ин) эса “Энг яхши актриса” номинациясида ғолиб бўлди.
Бундан ташқари, қуйидаги ғолиблар эълон қилинди:
“Энг яхши дорама” — “Травматология маркази”
“Энг яхши янги актёр” — Чу Ёнг У
“Энг яхши актёр” — Чу Жи Хун (“Травматология маркази”)
“Энг яхши янги актриса” — Ким Мин Ха (“Ўлимимдан бир ҳафта аввал”)
“Энг яхши иккинчи даражадаги актёр” — Ли Гван Су (“Карма”)
“Энг яхши иккинчи даражадаги актриса” — Ём Хё Ран (“Ҳаёт сизга мандарин берганда”)

Фото: Aydol
Blue Dragon Series Awards — бу Корея кино саноатида ОТТ (онлайн трансляция платформалари) орқали намойиш этилган сериал ва шоулар учун таъсис этилган йиллик мукофотдир. У 2022 йилдан бери ўтказилади ва Корея кино журналистлари уюшмаси томонидан ташкил этилган. Мукофот учун Netflix, Disney+, TVING, Wavve, Coupang Play, U+ Mobile TV каби платформаларда намойиш этилган асарлар орасида энг яхшилари танланади.
Изоҳ (0)