Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турк актрисаси Туба Буюкустун янги сериалда суратга тушмоқда. У кунлик Stories’ларида кадрорти жараёнларидан парчалар улашяпти.

Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова турмуш ўртоғи билан дам олиш кунини мароқли ўтказгани ҳақида пост жойлади. Спортчи яқин кунларда илк бор оналик бахтига эришади.

Юсуфхон Нурматов отаси марҳум хонанда Мусахон Нурматовни хотирлади. У ҳаёт бўлганда, бу йил 57 ёшни қаршиларди. Юсуфхон отаси унинг энг яқин дўсти бўлганини ҳам ёзмоқда.

Ҳитмейкер Ҳамдам Собиров жажжи мухлислари билан учрашиб қолди ва “Назира” қўшиғини биргаликда куйлади.
Актриса, модел Кристина Рустамова “Севги шарбати” номли янги фильмда суратга тушаётганини маълум қилди. Фильм куз ойларида эфирга узатилиши режалаштирилган бўлиб, унда Кристина ноодатий образда гавдаланади.

“Қалпоқ” ҳажвий кўрсатуви актёри Жўрабек Норқуловни жамоадошлари ва ҳамкасблари хотирламоқда.
“Касалим оддий, шунчаки шамоллаганман, деганди. Иккита нон, бир кило олма олиб бир мартагина ҳам кўргани бормабмиз. Мана шу юрагимда армон бўлиб қолди”.
“У касал бўлмас эди, бунга ўрганмаганмиз. Оддий касал, ўтиб кетади, деб ўйладик. Ҳамма ғафлатда қолди”.
Актёр шу йилнинг 13 июль куни вафот этган. Унинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлган.
Комик актриса Шаҳло Зоирова “радар”га кам тушса-да, аниқ тушишини айтиб, барчага жарималарсиз кун тиламоқда.

Комик актёр Асқар Ҳикматов Франциянинг Париж шаҳри бўйлаб саёҳатда. У Эйфель минораси олдида кўнгилдагидек суратга олиб қўёлмагани учун мобилографини ҳайдаб юборгани ҳақида ҳазиломуз Stories жойлади.

Хонанда Рухшона 2024 йилнинг 28 октябрида иккинчи бор турмушга чиққанди. Хонанда Instagram’да обуначиларини ҳайратга солди — у учинчи турмуш ўртоғи деб тахмин қилинаётган инсон билан сурат жойлаб, “Барчангиз шокдасиз, биламан. Тез фурсатда ҳаммасини айтамиз, ҳозир эса шунчаки бахт тиланг” деб ёзмоқда.

Изоҳ (0)