Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 15,09 сўмга кўтарилиб, 12 953,20 сўм бўлди;
- евро 18,55 сўмга тушиб, 14 058,11 сўм бўлди;
- рубль 1,14 сўмга ошиб, 151,13 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 938,11 сўм сўм бўлганди. Рубль ҳам ошиб, евро пастлаганди.
2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган.
Изоҳ (0)