• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина армияси Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтди. Бу улар учун охирги имкон бўлиши мумкин

    5 январь куни Москва вақти билан соат 09:00 атрофида россиялик ҳарбий мухбирлар Украина армияси Суджа марказидан шимолда жойлашган Болшое Солдацкое қишлоғи ва Бердин хутори (кичик қишлоқ) бўйлаб ҳужумга ўтгани ҳақида ёза бошлади. Уларнинг фикрича, Украина қуролли кучлари ярим тунда миналанган майдонларни тозалаб чиққан. Қолаверса, мазкур йўналишда электрон уруш тизимларининг йирик концентрацияси кузатилган.

    Украина зирҳли техникаларидан иборат колонна Курск йўналиши бўйлаб ҳаракатланмоқда.
    Фото:тармоқлардан.

    Бу эса ўз навбатида, Россия армиясининг ФПВ-дронларини амалда самарасиз қилиб қўйди. Тармоқларда тарқалаётган тасвирлар мазкур иддаони тасдиқлайди. Уларда Украина зирҳли техникаларига яқинлашган худкуш дронлар оператор билан алоқани йўқотгани кўринади.

    Бироқ оптик тола кебелли дронлар электрон уруш тизимлари учун дахлсизлигича қолмоқда. Бу Украина бўлинмаларига салмоқли талафот етказяпти.

    Украина армиясининг Stryker зиҳрли транспорт воситасига оптик тола кабелли дрон билан зарба берилмоқда.
    Фото: видеодан кадр

    Тармоқларда бу каби тасвирлардан бир нечтасига дуч келиш мумкин. Тасс ахборот агентлиги РФ Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда украиналикларнинг 2 та танк ва 12 та зирҳли техникадан иборат ҳужум бўлинмаси Бердин яқинида тор-мор этилгани ҳақида хабар берган.

    Бироқ ҳарбий мухбирлар орасида юқоридаги даъволарни инкор қилувчилар ҳам бор. Уларга кўра, Украина армияси “нол нуқтаси”дан 2,68 километр илгарилаб, Бердин хутори ва Новосотницкий посёлкасини эгаллаб олган. Бу ердан Болшое Солдацкое қишлоғигача бўлган масофа тахминан 6 километрни ташкил қилади.

    Россия армияси бунга тайёргарлик кўрганмиди?

    Ўтган йилнинг август ойидаги амалиётдан фарқли навбатдаги ҳужум Россия армияси учун “сюрприз” бўлмади. “Романов Lite” Telegram канали муаллифи “Украина армияси 20 минг хизматчидан иборат қўшин тўплагани, 7 январга қадар Курск йўналишида қарши ҳужум бошланиши” ҳақида 30 декабрдаёқ огоҳлантириб чиққанди.

    Шунга қарамай, Киев мазкур амалиётга қанча қўшин жалб қилгани номаълумлигича қолмоқда. Украина Қуролли кучлари Бош штаби тафсилотларни очиқламаяпти. Бироқ кундалик ҳисоботда 5 январь куни Курск вилоятида ҳарбий тўқнашувлар сони кескин ошгани қайд этилган. Будан бир кун олдин, 4 январь куни кун мазкур йўналишда 33 та ҳарбий тўқнашув кузатилган бўлса, якшанба куни соат 16:00 га қадар 42 таси қайд этилган, 12 та жанг ҳали ҳам давом этмоқда.

    Украина Қуролли кучларининг Курск йўналишида жанг қилаётган 116-механизациялашган бригадаси таркибидаги “Кҳорне Group” бўлинмаси ҳам батафсил изоҳ беришдан бош тортди. Украина армиясининг энг жанговар бўлинмаларидан бири ҳужум амалиётлари бораётганини билдириш билан чекланди.

    "Кҳорне Group" бўлинмасининг ҲММWВ автомашинаси Курскда (архив)
    Фото: тармоқлардан.

    Ҳарбий мухбир Коцнинг таъкидлашича, Украина армияси эътиборни Болшое Солдацкое қишлоғи ва Бердин хуторига қаратиб, асосий кучини бошқа йўналишларга ташламоқчи.

    Яна бир уруш тарғиботчиси Юрий Подоляка ҳам унинг фикрини дастаклаб, Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумларидан мақсад чалғитувчи амалиёт бўлиши мумкинлигини айтди.

    Бироқ Курск йўналишида фаол ҳужумларни бошлаган фақат Украина эмас. Россия армияси ҳам Малая Локния, Свердликово, Леонидово йўналишларида жангларни бошлади. Ҳозирча қолган тафсилотлар номаълум.

    Мақсад нима?

    Покровск йўналишидаги вазият оғирлигича қолмоқда. Россия Қуролли кучлари аллақачон Курахово марказига кириб келди. Киев шахсий таркиб дефицитини қоплаш учун сафарбарлик ёшини 18 гача туширмоқчи. Шундай вазиятда қимматли ресурсларни Курск фронтига ташлаш баҳсли қарор ҳисобланади.

    Кузатувчилар бунга ҳарбий аҳамияти бўлмаган сиёсий қадам сифатида баҳо бермоқда. Украина раҳбарияти бўлғуси музокаралардаги позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган бўлиши мумкин. Қўшма Штатларнинг сайланган президенти инаугурацияси тобора яқинлашиб келар экан, ҳар икки томон ўз ихтиёридаги карталар устида иш олиб боряпти.

    6 январ, 13:25   Изоҳ (0)   10081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#Курск#Қарши ҳужум

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 




    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.