Россиянинг Ленинград вилоятида 19 ёшли қурувчи тўққизинчи қаватдан тушиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
19 ёшли йигитнинг жасади Янино-Восточний ҳудудида қурилаётган бино ёнида топилган. Тахминларга кўра, у тўққизинчи қаватда ишлаётган пайтда эҳтиётсизлик туфайли пастга йиқилиб тушган.
Маълум бўлишича, йигит Ўзбекистондан Петербургга пул ишлаш учун келган. У қурилиш фирмасида меҳнат шартномаси асосида ғишт терувчи бўлиб ишлаган.
Январь ойида Ленинград вилоятидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик қурувчининг устига металл конструкция қулаб тушганди. 60 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошидан тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)