Ўзбекистонда 13 октябрь, якшанба кунидан бошлаб ҳарорат яна пасаяди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.
Унга кўра, 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 14—17 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
13—17 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача илиқ, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даражагача совуқ, кундуз кунлари 13-18 даражагача илиқлик аста-секин пасаяди.
13—15 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.
11 ва 13—14 октябрь кунлари кутилаётган ёғинли об-ҳаво сабаб, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи бор.
Изоҳ (0)