• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оддий муолажа сифатида пайдо бўлган аравачада ўйналадиган теннис ҳақида биласизми?

    Теннис тарихида томошабинларнинг спортга ҳамда унга бўлган қарашларни ўзгартиришга мажбур қилган кўплаб воқеалар, шахслар бўлган. Американинг Теnnis нашри ўтган эллик йилни сарҳисоб қилиб, энг ёрқин ва муҳим воқеаларни эслади.

    Теннис шарҳловчиси Стив Тигнор тиббий муолажа сифатида бошланган, аммо миллионлаб одамларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган спорт ҳақида ҳикоя қилади.

    ХХ асрнинг 70 йилларидаги тенниснинг ривожи одамлар ҳаётига катта таъсир ўтказмай қўймади.

    1873 йилда пайдо бўлганидан бери теннис иккита форматдан иборат бўлган: яккалик ва жуфтлик. 1976 йилда Калифорниянинг Дауни шаҳридаги реабилитация марказида янги формат туғилди: ногиронлар учун аравачада ўйналадиган теннис.

    Бугунги кунда ушбу спорт тури билан 100 дан ортиқ мамлакат аҳолиси шуғулланмоқда ва профессионал спортчилар 200 дан ортиқ турнирларда қатнашиб, муносиб совринларни ютиб келмоқда. Ваҳоланки, 50 йил олдин кўпчилик бундай спорт тури пайдо бўлишини шунчаки орзу қилган.

    Фото: “Paralympic.оrg”

    Бу орзу биринчи марта 1976 йилда, бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган собиқ профессионал чанғичи Бред Паркс Лос-Амигос тикланиш марказида ўзининг янги реабилитация терапевти Жефф Миннбрекер билан учрашганида амалга оша бошлади. Паркс илгари ногиронлар аравачасида баскетбол ўйнаган, аммо кейинчалик отасига қарши теннис баҳсида қатнашиб кўрган. Ва автоҳалокатда юриш қобилиятини йўқотган Жефф, спорт учун махсус стулнинг енгилроқ моделини ишлаб чиқди.

    “Бу тасодифий учрашув Жон Ленноннинг ёш Пол Маккартни ёки Стив Жобс билан гаражда учрашишга қарор қилгани каби эди. Бу теннисни абадий ўзгартирадиган алкимёвий жараённи бошлади”, деб эслайди журналист Эндрю Фридман Теннис нашрига берган интервьюсида.

    Миннбрекер ва Паркс тезда оддий теннисчилардан каттароқ шахсга айланди. Улар Жеффнинг ихтиросини оммалаштириш ва сотишни бошлаган қўшма бизнесга асос солди. Енгил ногиронлар аравачаси ва янги спорт турининг ривожланиши ҳақидаги хабарлар яқин атрофдаги жамоат марказлари орқали тарқала бошлади, шундан сўнг Бред ногиронлар аравачасида теннис бўйича Миллий жамғарма ва ногиронлар аравачаси ўйинчилари уюшмасига асос солди.

    Фото: Wikipedia

    Турли жойлардан келган икки бошқа ўйинчилар саксонинчи йилларда ушбу спортни янада ривожлантирди.

    Ренди Сноу ўзининг туғилган жойи — Техасдек юраги борлиги айтилган инсон эди. У бутун ҳаёти давомида Қўшма штатларда янги спорт турини оммалаштиришга ёрдам берди ва ўн марта US Open чемпионлигини қўлга киритди. Паркс билан бир қаторда Сноу ҳам Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилган ногиронлар аравачасида теннис ўйнаган спортчилардан биридир.

    Жан-Пьер Лимборг ўз ватанида, кейин эса бутун дунёда ўйинни ривожлантиришдек қийин вазифани ўз зиммасига олган французлардан бири эди. Унинг Янник Ноани ногиронлар аравачасидаги ўйинчилардан бирига қарши кўргазмали ўйинга олиб келиш қарори ушбу спорт турининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Айнан Жан-Пьер Фридманга берган интервьюсида ногиронлар аравачасидаги теннис барча ногиронлар учун очиқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

    Фото: “нмеда.орг”
    “1981 йилда Қўшма штатларга келганимда, — деди Лимборг, — ҳайратга солган нарса, мени оддийгина ногиронлар аравасида ўтирганимни кўрганларнинг муносабати бўлди. Ҳамма менга табассум қилди. Францияда даволаниш даврида жуда кўп бошқа дардлардан ҳам азоб чекасиз. У ерда ногиронларга нисбатан ачиниш ҳисси билан қарашади. Бу ерда эса сиз тақдир тақозоси билан шу аҳволга келиб аммо қўрқмасдан ҳаракатланаётганингиз қаҳрамонларча эътироф этилади”.

    1982 йилда Франция Европада ногиронлар аравачасида теннис дастурини жорий қилган биринчи давлат бўлди. Ўшандан бери ушбу спортни элит даражасида тарғиб қилиш учун кўп ҳаракатлар қилинди.

    Бу спорт тезда бутун дунё бўйлаб оммалашиб кетди ва Паралимпия ўйинларига “Сеул —1988” Ёзги Паралимпия ўйинларига кўргазмали тадбир сифатида киритилди. 1992 йилда Барселонада бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида ногиронлар аравачасида теннис тўлақонли мусобақа мақомини олди. 2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинлари ушбу спорт турига жамоатчилик эътирофини оширди ва бу ҳар йили теннис бўйича “Катта дубулға” турнирига киритилишига олиб келди.

    Эстер Вергеер Паралимпия олтин медалини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. У 2000, 2004, 2008 ва 2012 йиллардаги ўйинларда олтин медални қўлга киритган.

    Фото: Paralympic

    Париж Паралимпия ўйинларида Япония вакиллари аравачада теннис бўйича мусобақаларда совринли ўринларни эгаллади. Ушбу спорт турида доим фаол қатнашадиган нидерландияликлар бу сафар иккинчи ўрин билан чекланди.

    Аравачадаги теннис спорт тури ҳам худди катта теннисдек бир хил катталикдаги теннис кортларида ўтказилади. Ушбу спорт турининг теннисдан иккита катта фарқи бор:

    • спортчилар аравада ўтирган ҳолда теннис ўйнашади;
    • тўп теннисдан фарқли равишда икки марта сакраса ҳам зарба бериш мумкин бўлади. 

    Ушбу спорт турида қўшни Қозоғистон анчагина ривожланишга эришди. Аммо Ўзбекистонда аравачадаги теннис спорт тури етарли даражада оммалашганича йўқ.

    09.09.2024, 22:58   Изоҳ (0)   5492
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паралимпия ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди 

    09.09.2024, 21:02

    Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига оид маълумотлар 

    09.09.2024, 18:22

    Паралимпия якунлари: Ўзбекистон спортчилари тарихий натижа қайд этди

    09.09.2024, 12:51

    Муроджон Аҳмадалиев: Иноуэ мендан қўрқмоқда 

    09.09.2024, 11:50

    Дилшод Раҳматов: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиламиз 

    08.09.2024, 17:35

    Карло Анчелотти қачон мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

    08.09.2024, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск 54 ёшда: миллиардерга тегишли бўлган қимматбаҳо уйларга саёҳат (фото)

    Лайфстайл | 3 июл, 17:40

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:39

    Хоразмда тергов судьяси пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:20

    Қирғизистон Ўзбекистон берган йирик ер участкаларини давлат мулкига олди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:05

    CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.