• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Дилшод Раҳматов: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиламиз

    Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати олдидан FIFA расмий сайтига интервью берди.

    Фото: ЎФА

    2021 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, футзал бўйича Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ғалаба ва тарихда илк бор плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу қандай содир бўлди?

    Литвада бўлиб ўтган 2021 йилги футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионатида Мисрга қарши ўйин мен учун энг эсда қоларли баҳс бўлди. Аввало, Ўзбекистон футзали тарихидаги илк Жаҳон чемпионати ғалабасини қўлга киритдик. Бу ўйин натижасидан жуда хурсанд бўлдик. Эсимда, Анасхон Раҳматовнинг супер голи эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўлланма олдик.

    Фото: ЎФА

    Литвада ўтган Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида жамоангиз супер камбек амалга оширган Эронга қарши ақл бовар қилмас учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

    Биз Осиё турнирларида Эронга қарши кўп бор ўйнаганмиз, лекин Литвада биз футзал бўйича Жаҳон чемпионати тарихида биринчи марта уларга қарши баҳс олиб бордик. Шу боис ўша учрашувда худди финалда ўйнагандек ҳаракат қилдик. Ҳимоядаги хатоларимиз туфайли 9 та гол ўтказиб юбордик. Шу билан бирга уларнинг ҳимоядаги хатоларини топиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйлайманки, қўшимча вақтимиз бўлганида ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Драматик ўйиндаги мағлубиятимиз унутилмас ва аламли бўлди.

    Фото: ЎФА

    Футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўзбек халқи интизорлик билан кутяптими?

    Мамлакатимизда футзалга эътибор жуда кучли, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати юқори энергия муҳитига тўла бўлади. Биз чипталарни сотиб олишга талаб юқори эканига гувоҳ бўлмоқдамиз, мухлислар ўйинларга шахсан ташриф буюришни исташмоқда. Мухлисларимиз Жаҳон чемпионатини катта қизиқиш ва интиқлик билан кутишмоқда.

    Фото: ЎФА

    Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футзал миллй терма жамоаси ўйинлари пайтида қандай муҳит кузатилади, деб ўйлайсиз?

    Ўйлайманки, мухлисларимиз ўйинларни завқ билан томоша қилишади, мутахассислар эса футзал бўйича янги иқтидорларни кашф этиш ва янги тактик ишланмаларни кузатиш имконига эга бўлишади. Қўшимчасига биз барча учрашувларни диққат билан кузатиб борамиз, спортнинг нозик жиҳатларини ўрганамиз.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистоннинг Нидерландияга қарши ўйини олдидан “Humo Arena”да оилангиз ва дўстларингиз қаршисида бўлиш, сардорлик боғичида жамоани майдонга бошлаб тушиш ва давлат мадҳиясини тинглаш сизга қандай ҳиссиёт беради?

    14-сентябрь куни Нидерландияга қарши дастлабки ўйинда сардорлик боғичини тақиш шахсан мен учун катта масъулиятдир. Мухлисларимиз, юртдошларимиз олдида юртимиз шарафини ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар бир футболчи давлат мадҳияси янграганида фахрланади ва бор кучи билан ғалабага интилади. Бу шараф таркибдаги атиги 14 нафар футболчига берилади. Президентимиз, ота-оналаримиз, мураббийларимиз ҳамда юртдошларимиз ишончини оқлашимиз керак. Бизга берилган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Шунинг учун ҳам астойдил ишлаяпмиз.

    Фото: ЎФА

    Парагвай ва Коста-Рика ҳақида қандай фикрдасиз?

    Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Коста-Рика ва Парагвай ҳақида фикрим шуки, Жаҳон чемпионатида оддий рақиб ёки одатий ўйин йўқ. Турнирга фақат энг кучли жамоалар йўлланма олди. Мураббийларимиз барча жамоаларни ўрганиб, ўйин услубларини таҳлил қилишди. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз. Коста-Рикада ҳам, Парагвайда ҳам юқори техникали ва иқтидорли футзалчилар бор. Бу жамоаларга қарши чиройли ва шиддатли ўйин бўлади.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги мақсади қандай?

    Бизнинг асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатида қатнашиш ва олдинги турнирдаги натижамизни яхшилаш. Жамоа сардори сифатида жамоадошларимиз билан медал учун кураша олишимизга ишонаман. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бизнинг энг катта устунлигимиз мухлисларимиз бўлади. Уларнинг кўмагида яхши натижага эришишга интиламиз.

    Фото: ЎФА

    Хосе Венансио Лопез сиз учун қандай мутахассис?

    Хосе Венансио Лопес жамоамизга мураббий этиб тайинланганида жуда хурсанд бўлдим. Венансио жуда тажрибали ва талабчан мураббий. Муваффақият учун тартиб-интизом ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Футзалчи ва бўлажак мураббий сифатида ҳали ундан кўп нарсани ўрганишим керак. Ундан олган тажрибамиз келажакда ўзбек футзалининг ривожланишига ҳисса қўшади. Унинг беш карра жаҳоннинг энг яхши мураббийи бўлганининг ўзиёқ қандай мутахассис эканидан далолат беради. Ишонаманки, шундай мураббий билан Жаҳон чемпионатида яхши натижага эришамиз.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистонлик футзалчилардан қайси бири Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин намойиш этади, деб ўйлайсиз?

    Жамоамиздаги ҳар бир футзалчи ажойиб ўйин кўрсата олади, барча жамоадошларим футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бор кучларини ишга солишларига ишонаман.


    Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 14 сентябрдан 6 октябрга қадар давом этади.

    08.09.2024, 17:35   Изоҳ (0)   6004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати 2024ънинг Ўзбекистонда республика бўйлаб Trophy tourъи ўз ниҳоясига етди!

    27.08.2024, 13:30

    Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Суннат Жўраев ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашмайди

    28.08.2024, 18:11

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўйин ўтказади 

    03.09.2024, 21:54

    Карло Анчелотти қачон мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

    08.09.2024, 16:52

    Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди 

    08.09.2024, 15:22

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси: Ўзбекистон қайси ўринни банд этиб турибди?

    08.09.2024, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.