Теренс Кроуфорд ярим ўрта вазн тоифасидаги WBO камаридан маҳрум бўлди.
“Кроуфорд бизнинг чемпионимиз бўлганидан фахрланамиз. У тарих ёзишда давом этишини интиқлик билан кутамиз.
Вақтинчалик чемпион Брайан Норман худди ҳамкасблари сингари бунга ҳаққи бор. Кроуфорд ярим ўрта вазнда ортиқ жанг қилмаслигини ҳисобга олсак, Норман тўлиқ чемпион мақомини қўлга киритади”, — дейилади Бутунжаҳон бокс ташкилоти баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 4 август санасида Теренс Кроуфорд ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)