• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    "1C" ва "Didox"га энди "iHamkor" ҳам қўшилди: Асқар Исмаилов “Venkon” компаниялар гуруҳининг янги маҳсулоти ҳақида

    Янги iHamkor.uz хизматининг бизнесдаги аҳамияти, билим ва навигацияни бирлаштириш, маҳсулотларни ривожлантириш режалари ва “Venkon Group” фалсафаси ҳақида компания асосчиси ва раҳбари Асқар Исмаилов ОАВ вакилларига берган интервьюсида сўзлади. 

    "Venkon" 1C ва Didox каби IT-хизматларни етказиб берувчи компания сифатида танилган. Яқинда сиз iHamkor.uz хизматини ишга туширдингиз. Ижтимоий тармоқларда бу воқеа ижобий қарши олинди. Уни яратиш ғояси қандай пайдо бўлди? iHamkor.uz бизнесдаги қайси "оғриқларни" ҳал қилади ва унинг ўзига хослиги нимада? 

    Бизнесда ҳамкорлар ва рақобатчиларга оид маълумотлар ҳайдовчилар учун йўл белгилари каби муҳим. Ҳайдовчи йўлдаги хавфсизликни таъминлаш учун белгиларга таянгани каби, ҳамкорлар ва рақобатчилар ҳақидаги маълумотлар бозор шароитларини тушунишга ва стратегияни мослаштиришга ёрдам беради. Бу маълумотлар олдин ҳам бор эди, лекин уларни олиш қийин эди. iHamkor.uz яратиш ғояси ҳамкорлар ва рақобатчилар ҳақидаги солиқ ва молиявий маълумотларга киришни осонлаштириш заруратидан келиб чиққан. Хизматнинг ўзига хослиги шундаки, у юридик шахслар ҳақидаги расмий молиявий ва солиқ маълумотларига эга бўлишнинг энг қулай йўлини таъминлайди. 

    Сизнинг аудиториянгиз кимлар? Хизмат мижозларга қандай ёрдам беради? 

    Бизнинг аудиториямиз солиқ тўловчилар ва уларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳақидаги ишончли маълумотларга муҳтож бўлган фойдаланувчиларни ўз ичига олади: молия муассасалари ва банклар, инвестиция компаниялари ва венчур фондлари, аудиторлик ва юридик ташкилотлар, шунингдек, оддий компаниялар ва давлат муассасалари. iHamkor хизмати тадбиркор ва бошқа фойдаланувчиларга ўз иши давомида тўғри қарорлар қабул қилиш ва бизнесни бошқаришга ёрдам беради, аниқ ва долзарб маълумотларни тақдим этиб, ишларни шаффоф олиб боришга ундайди. 

    Фойдаланувчилар хизматни Қозоғистондаги ўхшаш хизмат билан солиштирган ва кўп маълумотларни очиқ манбалардан олиш мумкинлигини таъкидлаган. Сиз бу вазиятни қандай изоҳлайсиз? 

    Тасаввур қилинг, сизнинг бизнесингиз - бу италиан ресторанларидан бири. Ҳар бир шаҳарда пица ёки паста каби таомларни таклиф қиладиган ресторанлар мавжуд. Лекин ҳар бир ресторан ўзининг ноёб рецепти ва таомни тақдим қилиш усуллари билан ажралиб туради, бу ҳар бир ресторанни бошқалардан ажратиб туради. Бошқа хизматлар билан ўхшашлик нормал ҳолат. iHamkor ишончли ва долзарб маълумотларни таклиф этади, улар мунтазам равишда янгиланади. Бу бизнес учун муҳим, чунки қарорлар янги маълумотларга асосланади. Шунингдек, биз ҳар бир мижоз учун шахсий қўллаб-қувватлаш хизматини тақдим этамиз, уларга хизматимиздан самарали фойдаланишига ёрдам берамиз. 

    iHamkor.uz хизмати қандай қилиб маълумотларни аниқ ва актуал қилиб сақлайди ва тақдим этади? 

    Биз маълумотларни сақламаймиз, балки уларни тўғридан-тўғри Солиқ қўмитасидан оламиз. Хизмат Солиқ қўмитаси билан давлат-хусусий шериклик шартномаси асосидаги ҳамкорликда яратилган, унда Солиқ қўмитаси маълумотлар манбайи ҳисобланади.

    Хизматдан самарали фойдаланаётган мижозларингиз борми?

    Махфийлик шартларига кўра тафсилотларни очиб бера олмайман, лекин деярли барча банклар мижозларни скоринг қилишда бизнинг хизматимиздан фойдаланаётганини айтишим мумкин. Сайт фақат 2 ҳафта олдин ишга туширилган бўлса-да, iHamkor.uz нинг ДАУ кўрсаткичи аллақачон 3000 фойдаланувчини ташкил қилмоқда. 

    иҲамкор.узнинг монетизация стратегияси қандай? 

    Сайт уч турдаги маълумотни таклиф этади: "Очиқ маълумотлар", "Молиявий ва солиқ маълумотлари" ҳамда "Чекланган маълумотлар". Очиқ маълумотлар бепул тақдим этилади. Қолган бўлимларга кириш учун фойдаланувчи ҳар бир сўров учун 100 000 сўмдан тўлаши керак. Чекланган маълумотларни кўриш учун эса маълумот эгасидан рухсат олиш керак. Пуллик маълумотларни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар олиши мумкин.

    Сизнинг ишингизда муҳим бўлган бешта тамойилни санаб ўтинг.  

    Барча иш мижозларга йўналтирилган – биз ҳар доим мижозларимиз манфаатларини биринчи ўринга қўямиз, уларнинг ишончини оқлаб, эҳтиёжларини қондиришга интиламиз. 

    Ўз иши учун жавобгарлик – ҳар бир жамоа аъзоси қарорлар ва натижалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳолда, бизнес эгаси сифатида ҳаракат қилишни қадрлаймиз ва узоқ муддатли истиқболни ўйлаймиз. 

    Доимий ихтиролар қилиш, изланиш – биз доимо янги ғоялар ва инновацион ечимларни излаймиз, маҳсулотларимизни яхшилаймиз. 

    Фаоллик – биз тез ва қатъий ҳаракатларни афзал кўрамиз. Шунингдек, доимо ўрганишга ва ривожланишга интиламиз, янги билим ва тажрибага очиқмиз. 

    Ишонч – биз ҳалоллик ва шаффофлик орқали мижозларнинг ишончини қозонамиз. Мижозларимиз ва ҳамкорларимиз бизга ишонади, чунки биз ҳар доим ваъдаларимизни бажариб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қиламиз. 

    Иш берувчи сифатида "Venkon Group"ни қандай таърифлайсиз?

    Биздаги кўпгина юқори малакали мутахассислар "Venkon Group"да стажёр (шогирд) сифатида фаолият бошлаган ва кейинчалик соҳада таниқли мутахассисларга айланган. "Venkon Group" касбий ривожланиш учун аъло шароитлар ва етарлича эркинликни тақдим этадиган компания. Ҳар бир ходим иш жадвали, иш юкламаси, иш жойи ва мақсадларга эришиш усулларини танлаши мумкин. Биз компания ва ходим ўртасидаги ихтиёрий иттифоққа ишонамиз, бу ерда икки томон ҳам умумий мақсадларга интилади. 

    Солиқ қўмитаси Жамоатчилик кенгашига аъзолик компаниянгиз ишига қандай ёрдам беради? 

    Жамоатчилик кенгашидаги аъзолик компания ишига умуман таъсир қилмайди. Кенгашнинг асосий вазифаси Солиқ қўмитасига бизнес кайфиятини ва бизнес билан ўзаро алоқаларни яхшилаш учун объектив маълумотларни тақдим этишдир ва ҳеч бир кенгаш аъзоси шахсий масалаларни ҳал қилмайди. 

    Компания ривожланишининг устувор йўналишлари сўнгги йилда қандай ўзгарди? 

    Бизнинг устувор йўналишларимиз ўзгармай қолади: маҳсулотларимиз ва хизматларимизни тезроқ етказиб бериш, арзонлаштириш ва мижозларимизга кўпроқ қиймат беришга интиламиз. 

    iHamkor.uz хизматини қандай ривожлантириш ва яхшилашни режалаштиряпсиз? 

    Келгусида хизмат қуйидаги таҳлилий маълумотларни тақдим этади:
     1. Маҳсулотлар – нархлар динамикаси ва диапазони, юклаш географияси ва бозор иштирокчилари.
     2. Белгиланган товарлар – ҳаракатлар, нархлар ва бутун занжир бўйлаб қолдиқлар.
     3. Бозорлар (соҳавий таҳлил) – бозор ҳажмлари, мижоз сегментлари ва харид қилиш моделлари, рақобат ва иқтисодий муҳит таҳлили. 

    Янги тадбиркорларга қандай маслаҳатлар берасиз? 

    Менинг тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, кўплаб тадбиркорлар ўз мижозларининг ҳақиқий тўлов қобилиятини нотўғри баҳолагани ва бозор ҳажмини нотўғри ҳисоблагани учун муваффақиятсизликка учрайди.

    Улар маҳсулотининг аҳамиятини ва заруратини ортиқча баҳолайдилар. Шунинг учун мен тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин ўз маҳсулотингиз ёки хизматингизнинг қиймати ва бозор ҳажмини синчковлаб баҳолашни тавсия қиламан. Бунинг учун учта асосий саволга жавоб беринг: 

    • "Менинг маҳсулотим қайси реал "оғриқ"ни ҳал қилади ва бу қанчалик жиддий оғриқ?"; 
    • "Менинг мижозларим ушбу маҳсулот учун қанча тўлашга тайёр?"; 
    • "Корхонамнинг молиявий мақсадларига эришиш учун менинг маҳсулотимни сотиб оладиган мижозлар етарлими?". Бу қадамлар бизнесингиз имкониятини объектив баҳолашга ва муваффақиятсизликка олиб келадиган кенг тарқалган хатоларга йўл қўймасликка ёрдам беради.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    08.08.2024, 15:00   Изоҳ (0)   4348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бош соврини иштирокида “Trophy tour” тадбирлари бўлиб ўтади

    08.08.2024, 13:30

    Дубай: Asialuxe Travel билан гастрономик ва маданий кашфиётлар

    07.08.2024, 16:30

    8 август куни Тошкентда энг кутилган лойиҳанинг сотуви бошланиши кутилмоқда! 

    07.08.2024, 15:00

    Бир марта кўрган афзал: осмонўпар Модера Towers  муаллифлари мажмуани баҳолашга таклиф этади

    07.08.2024, 13:30

    Мумбай: Uzbekistan Airways билан “Шантарам” дунёсига шўнғинг 

    07.08.2024, 12:00

    Қазиш босқичи нархида қурилган лойиҳа: Бобур боғидаги "Nirvana Residence"да ёпиқ савдо

    06.08.2024, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12

    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди

    Реклама | 18 июл, 09:00

    Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди (видео)

    Дунё | 18 июл, 09:04

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    Ўзбекистон | 18 июл, 08:47

    “Реал” мавсумни рекорд даражадаги даромад билан якунлади

    Спорт | 18 июл, 08:29

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.