Испаниянинг “Вильярреал” клуби президенти Фернандо Роиг ва яна ўн киши 11 ой 28 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар клубнинг уй стадионида таъмирлаш ишлари давомида ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ иккита жиноятда айбдор деб топилган. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.
2004 ва 2005 йиллардаги ҳужжатларда солиқ тўламаслик учун бажарилган ишлар нархи тўғрисида нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган. Суднинг якуний бўлмаган қарорида айтилишича, 525 440 евро миқдоридаги фирибгарлик ҳолати борлиги аниқланган.
“Вильярреал” футбол клуби ўз директори устидан чиқарилган ҳукм устидан шикоят қилишини маълум қилди.
Клуб 2023—2024 йилги мавсумда Испания чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)