Ўзбекистонлик 20 ёшли сузувчи делегацияга навбатдаги йўлланмани тақдим қилди.
Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquatics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.
Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди. Спортчи бўлажак баҳсларда 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациянинг Олимпиадага олган литзензиялари сони 69 тага етди.
- Маълумот учун, Ўзбекистон бокс федерацияси терма жамоага энг кўп лицензия олиб келди. Париждаги мусобақада 11 нафар боксчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
- Ўзбекистон делегацияси биринчи бор жамоавий мусобақаларда лицензияни қўлга киритди. Футбол бўйича Ўзбекистон жамоаси биринчи бор Олимпиадада қатнашади.
Изоҳ (0)