Футбол бўйича Портуалия терма жамоаси 11 июнь, сешанба куни Ирландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Жоау Феликс ҳисобни очди. Бўлим португалияликларнинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлим бошида Криштиану Роналду ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 60-дақиқада Криш дублни расмийлаштирди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади Португалия 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ўртоқлик ўйини
11 июнь, сешанба
Португалия – Ирландия 3:0
Голлар: 1:0 – 18 Жоау Феликс, 2:0 – 50 Роналду, 3:0 – 60 Роналду.
Португалия: Диогу Кошта, Диогу Далот (Семеду, 46), Пепе (Данилу Перейра, 46), Инасиу, Антониу Сильва, Жоау Канселу (Мендеш, 46), Бруну Фернандеш, Жоау Невеш (Матеуш Нунеш, 77), Рафаэл Леау (Диогу Жота, 46), Жоау Феликс (Рубен Невеш, 46), Роналду.
Ирландия: Келлеҳер, Коулмен (Доэрти, 70), Ўши, Скейлз, ЎБраен, Брейди (ЎДода, 53), Каллен, Смоллбоун (Сайкс, 83), Смодич (Найт, 70), Ида (Кеннон, 53), Перротт (Жонстон, 53).
Изоҳ (0)