Республика товар-хом ашё биржаси “авторақам.узех.уз” савдо тизими орқали сотилган автомобиль давлат рақамлари тўғрисида маълумот берди.
![](/static/2024/Fozilbek/photo_2024-02-07_21-38-47-dCzD2Y8P.jpgdfdf.jpg)
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 212,2 миллиард сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсган.
Февраль охирларида Ўзбекистонда 2023 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлганди. 29 январдан 4 февраль оралиғида 4 390 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 18 миллиард 793,6 миллион сўмни ташкил этган. Амалга ошган битимларнинг 92 фоиз улуши жисмоний шахсларга ва 8 фоиз улуши юридик шахсларга тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилган эди.
Изоҳ (0)