“Бугунги даврда матбуот — нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масаласи даражасидаги институтдир” — Комил Алламжонов
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди.
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Маълум қилинишича, унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Шу ўринда президентимизнинг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари жуда қатъийлиги, очиқлик сиёсатисиз тараққиётга эришиш қийинлиги яна бир бор таъкидланди.
Албатта, муаммолар кўп. Матбуот эркинлиги юзасидан рейтингларимизда ўзгариш бор. Лекин биз бугун эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди деб ўйлайман.
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Ривожланиш ҳеч қачон силлиқ бўлмайди. Ўйин қоидаси аниқ-равшан ва ҳамма учун тенг бўлсагина, ривожланиш бўлади. Сўз эркинлиги – бу барчанинг ҳуқуқи. Матбуотнинг ҳам, унда акс эттирилаётган шахсларнинг ҳам. Шу мувозанатни ушлаш муҳим. Демак, ортга йўл йўқ – бу аниқ. Фақат олдинга. Олдинга – ҳуқуқ, меъёр ва қонун доирасида, олдинга.
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Ҳали яна кўп муаммолар бўлиши мумкин ва бу табиий. Лекин бу муаммолар биз бошлаган ислоҳотларга соя солмаслиги керак. Чунки бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир, – деб ёзади Комил Алламжонов.
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Аввалроқ Комил Алламжонов миллий контент яратиш бўйича нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)