• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    70 нафаргача ўқувчиси бўлган синфлар, 35 дақиқалик дарслар: Ҳиндистон таълимининг ўзига хос хусусиятлари нимада?

    Ҳиндистон — кўп миллатли ва кўп маданиятли мамлакат ҳисобланади. Аҳолиси 1,425 миллиард кишидан ортиқ бўлган мамлакат 160 миллион нафар мактаб ўқувчиларини ўқитишга масъулдир. Келажакка интилаётган Ҳиндистон ҳар бир боланинг билим олиши ва ўз орзуларига эришиш имкониятини таъминлаш учун мамлакат ёшлари таълимига сармоя киритишда давом этмоқда. Ҳиндистон таълимининг ўзига хос хусусиятлари нимада ва биз улардан нимани ўрганишимиз мумкин?

    Ҳиндлар фарзандларини тарбиялашда нималарга эътибор беришади?

    Ҳиндистон экология, иқтисодиёт, дин, тил, тарих, маданият ва ошхона каби турли соҳаларда қонунлар, анъаналар ва маданий хусусиятларнинг сезиларли хилма-хиллигига эга. Бу хилма-хиллик умумий тамойилларни шакллантириш устида ишлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

    Замонавий ҳинд оилаларида ижтимоийлаштириш ҳамон қадимий анъаналарга йўналтирилган, лекин тобора кўпроқ оилалар фарзандлари учун замонавий таълим усулларидан фойдаланишни қўллаб-қувватламоқда. Техник тараққиёт ҳаётнинг тобора муҳим жиҳатига айланмоқда.

    Тез ўзгариб бораётган дунёда ҳинд таълим тизими замонга фаол мослашмоқда, янгиликларни ва технологияларни жорий этиб, таълимни барча учун янада қулай ва самарали қилмоқда, аммо ҳали ҳам жуда паст даражада қолмоқда. Таълим ва сифатли таълим олишдаги тенгсизлик туфайли билим даражаси юқори эмас — ХХ аср ўрталаридаги даражада қолиб кетган.

    Ҳиндистонда болаларни ўқитишнинг 10 та принципи

    Ҳиндистон мактаблари ўзининг алоҳида хусусиятлари билан дарс бериш ва ўқитиш форматида ажралиб туради:

    1. Катта синфлар: айрим мактаблардаги синфларда 70 нафаргача ўқувчи бўлиши мумкин.

    2. Узлуксиз ёдлаш: Ҳиндистон таълим тизимида танқидий фикрлаш ва ижодий кўникмаларни ривожлантириш ўрнига фактлар ва маълумотларни ёдлашга катта эътибор берилади.

    3. Катта юкламалар: Ҳиндистон мактаблари катта ўқув юкламалари ва кўплаб уй вазифалари билан танилган, бу эса ўқувчиларни стрессга олиб келиши мумкин.

    4. Ҳафтада 6 кун дарс: мактаб ўқувчилари олти кунлик ўқув режимида ўқийди.

    5. Дарслар 35 минутдан бўлади: ҳиндистонликлар дарс учун камроқ вақт сарфлайди.

    6. Мактабда ўқиш инглиз тилида: асосий ўқитиш тили сифатида ҳиндистонликлар чет тилидан фойдаланишади, лекин мактабдан ташқари она тилида гаплашишни афзал кўришади.

    7. Мажбурий мактаб формаси: формага қатъий  риоя қилиш деярли ҳамма жойда мавжуд.

    8. Фақат 2 ой таътил: Болалар май ойидан июнгача таътилга чиқишади.

    9. Пулли ўрта мактаб: Юқори синфга ўтиш ва ўқишни давом эттириш учун пул тўланади.

    10. Мактаб солиғи: Ҳиндистон ҳукумати ҳар бир ишлайдиган фуқаронинг даромадидан 3 фоиз миқдорида таълим солиғини жорий қилган.

    Ҳиндистонда мактаб ҳаёти жуда ёшликдан бошланади. Ҳиндлар 3,5 ёшидаёқ мактабгача таълим муассасаларида (тайёргарлик мактаби) ўқитувчилар билан танишади ва таълим олишни бошлайди. Бу ерда одатий болалар боғчалари йўқ, аксинча, болалар таълим олишни тўғридан тўғри ўрта мактаб биноларида бошлайди. Бу ерда болалар инглиз алифбоси, рақамлар, шеърият ва ёзув асосларини ўзлаштиради. Бунинг учун кунига 2-4 соат вақт ажратилади.

    Вақт ўтиши билан ўқувчилар Secondary school (ўрта мактаб)га ўтади, бу ерда уларни 8 соатлик тўлиқ ўқув кунлари қарши олади. Мактаб ўқув режаси тарих ва географиядан тортиб, кимё ва физикагача бўлган кенг кўламли фанларни ўз ичига олади. Гуманитар фанлардан инглиз, ҳинд ва маҳаллий тилларни ўрганиш таълим жараёнига ўзига хос маданий контекст қўшади.

    Ҳиндистонда мажбурий таълим 10-синфни ўз ичига олади. Кейинчалик ўқувчилар ўрта мактабни тугатиш ёки коллежда ўқишни давом эттиришни танлаши мумкин. Ўрта мактаб таълими (11 ва 12-синфлар) ёшларга муваффақиятли келажак учун кўникма ва билим бериш орқали уларни университетга тайёрлайди. Ўрта мактабда ўқиш пуллик.

    Ҳиндистон ҳукумати келажак сари қадам ташлаб, ҳар бир фуқарога таълим олиш имкониятини тақдим этишга ҳаракат қилмоқда.

    • Ҳиндистон мактаблари кўпинча ўқувчиларнинг характерини шакллантиришда қимматли бўлган интизом ва ўз-ўзини тарбиялаш муҳимлигини таъкидлайди.
    • Ҳиндистон таълим тизими талабаларни жиддий академик ўқишга тайёрлайди.
    • Мактабда ўқиш имконияти жуда катта аҳамиятга эга, чунки ҳамма ҳам бунга қодир эмас. Ҳиндлар таълим олишга катта ҳурмат билан қарашади, бу эса ўрганиш ва ўз-ўзини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлайди.

    “Ҳиндистоннинг ёрқин ақллари” — омадми ёки тарбия натижаси?

    Мамлакат дунёга кўплаб илмий ва маданий кашфиётлар олиб келган шахслари билан машҳур. Бу истеъдодлар муваффақиятининг катта қисми турли омиллар комбинацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уларнинг характери, қадриятлари ва кўникмаларини шакллантиришда тарбия ва таълим муҳим рол ўйнайди. Уларнинг кўпчилиги қулай оилавий шароитга эга, юқори сифатли таълим олган, ота-оналар ёки ўқитувчилар томонидан илҳомлантирилган. Улар ўз соҳаларида муваффақиятга эришиш учун истеъдоди ва ғайратини ишга сола олган.

    Бироқ сайёрадаги бу машҳур ва энг ақлли ҳиндларнинг барчаси фақат Ҳиндистондаги таълим билан чекланиб қолмаган. Уларнинг ютуқлари ҳинд мактаблари билан бирга чет элда таълим олишга муваффақ бўлганликларидадир.

    27.03.2024, 13:49   Изоҳ (0)   11515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#таълим#юқори синф#ўқув юкламалари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муваффақиятга эришган машҳурлар амал қиладиган 10 қоида

    25.03.2024, 18:31

    Ойига 130 минг долларгача: машҳур аёллар гўзаллик муолажалари учун қанча пул сарфлайди?

    25.03.2024, 11:11

    Мухлислар норозилигига сабаб бўлган бўлса-да, образини қойилмақом тарзда ижро этган актёрлар

    27.03.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.