Долф Лундгрен ва унинг турмуш ўртоғи Эмма Крокдал расман АҚШ фуқароларига айланди. Бу ҳақда People хабар бермоқда.
12 февраль душанба куни актёр рафиқаси билан Лос-Анжелесда фуқароликка қабул қилиш маросимида иштирок этишди. Расмда Швецияда туғилган 66 ёшли Лундгрен Америка байроғи ва фуқаролик ҳужжати билан суратга тушган.
Актёр журналистларга берган баёнотида: “Мен АҚШга 40 йилдан ортиқ вақтдан бери ташриф буюраман. Американи ва бу мамлакат менга берган имкониятларини яхши кўраман. Ва ниҳоят, АҚШ фуқароси бўлганимдан ва бу мамлакатни расман ўз уйимга айлантирганимдан фахрланаман”, — деди.
Изоҳ (0)