2024 йилда тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун электрон аукцион савдолари орқали 350 та участка таклиф этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ директор ўринбосари Элёр Фозилов маълум қилди.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш тўлиқ электронлаштирилиб, 2023 йилда ерости сувлари бўйича жами 1 895 та гидрогеологик хулоса берилган. Шунингдек, ер ости сувларига қудуқ бурғилашга жами 2 157 та рухсатнома ҳамда сувдан махсус фойдаланиш учун жами 1 399 та рухсатнома берилган.
Стратегик турдаги фойдали қазилмаларга жами 158 та рухсатнома берилган бўлиб, шундан 10 та геологик объект аукционга қўйилган, бугунги кунда 8 таси реализация қилинди ва 8,4 млрд сўм маблағ бюджетга туширилди, қолган 2 таси бўйича савдолар давом этмоқда.
Норуда хом ашёсидан фойдаланишга жами 591 та рухсатнома берилган бўлиб, 302 та объект аукционга қўйилган, шундан 117 та рухсатномалар берилиб, шундан (геология-қидирув ишларига 101 та, қазиб олишга 16 та) жами 9,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга жами 36 та объект аукционга қўйилган бўлиб, шундан 35 та рухсатномалар берилиб, 7,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Изоҳ (0)