Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни амалий ташриф билан Тошкентга келди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Улар “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этади. Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинмоқда.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 1—2 октябрь кунларидаги Қатарга давлат ташрифи давомида, энг аввало, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Изоҳ (0)