Ўқитувчи ва мураббийларга бериладиган 490 минг сўм мукофот пулини директорнинг ўзи ҳам олишга ҳақли. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бу бўйича қарорга тушунтириш берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлар фақат “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин. Ушбу қоидага кўра, директорнинг ўзи ҳам мазкур моддий рағбатлантиришни олишга ҳақли.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилган.
Изоҳ (0)