Ижтимоий тармоқларда самарқандлик тадбиркор 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўз ўқитувчисига икки хонали уй совға қилгани акс этган видео тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ушбу видеони Telegram каналига жойлаб, бундан жуда хурсанд бўлганини билдирган.
“Устозларни эъзозлаш анъанага айланаётгани рост бўлсин! Ўз ўрнида, биз ҳам саховатли юртдошимизга миннатдорлик билдиришни ният қилдик”, — деб ёзади вазир.
Видеода ўқитувчи “Устоз олдида ўқувчисининг мана бундай ишлари жуда ҳам катта бахт”, — дея ҳаяжонини яшира олмаган.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)