Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақибини номи аниқ бўлди.
Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Дўстматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган.
Маълумот учун Балени фаолияти давомида 21 та ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 та дуранг натижа қайд этган. Боксчи жорий йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган.
Ҳасанбой эса проф боксдаги 5 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)