• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ Конгресси Ўзбекистонни «Жексон-Веник» тузатишидан чиқариш резолюциясини кўриб чиқмоқда

    АҚШ Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси Ўзбекистонга нисбатан «Жексон-Веник» тузатиши қўлланилишини бутунлай олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига таяниб, «Дунё» агентлиги хабар берди.

    Фото: «Дунё» агентлиги

    Фото: «Дунё» агентлиги

    АҚШ Вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг ҳамраиси, Миссисипи штатидан сайланган конгрессмен Трент Келли Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов билан мулоқот чоғида унинг идорасига элчихонадан тегишли мурожаат келиб тушганини тасдиқлаган. Конгрессменнинг сўзларига кўра, парламентнинг ушбу масала билан шуғулланадиган қўмитаси Ўзбекистон томонидан тақдим қилинган республикага нисбатан «Жексон-Веник» тузатишининг қўлланишини бекор қилишга асос бўладиган далилларни диққат билан ўрганиб чиққан.

    Трент Келлининг сўзларига кўра, ушбу қўмитадан олинган тавсиялар асосида конгрессмен ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистонга нисбатан қўлланилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифни ўз ичига олган резолюция лойиҳасини тайёрлаган ва ушбу ҳужжат АҚШ Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

    «Ўзбекистон бўйича кокус»нинг яна бир аъзоси, Небраска штатидан сайланган республикачи конгрессмен Дон Бекон ҳам Вакиллар палатасининг Ўзбекистонга нисбатан ушбу тузатиш қўлланилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

    Канзас штатидан сайланган Конгресс аъзоси Рон Эстес «Жексон-Веник» тузатишини ўтган аср акс-садоси, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, бу собиқ иттифоқ ҳудудида ташкил топган мустақил давлатларга, шу жумладан, 30 йил олдин тарқаб кетган мамлакатга қўлланилган чеклов чораларининг сабаблари билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Ўзбекистонга нисбатан қўлланилмаслиги керак. Конгрессмен тегишли қўмитада ушбу масала бўйича мунозаралар бошлашини маълум қилган. Бундан ташқари, Рон Эстес Бюджет ишлари бўйича қўмита аъзолари, шунингдек, АҚШ савдо вакили идораси ва мамлакатнинг бошқа тегишли тузилмалари билан маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёрлигини билдирган.

    АҚШ Конгрессидаги «Аёллар кокуси»нинг ҳамраиси, Пуэрто-Рикодан сайланган республикачи конгрессмен Женнифер Гонсалес Колон таъкидлашича, «Жексон-Веник» тузатишининг Ўзбекистонга нисбатан қўлланишининг олиб ташланиши жуда кечикмоқда, чунки мамлакатда азалдан бошқа миллат вакилларига дўстона муносабатда бўлиб келинган, яҳудийларнинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланмаган. У конгрессмен Трент Келли билан биргаликда мазкур тузатишнинг Ўзбекистонга нисбатан қўлланишини тезлик билан бутунлай бекор қилиш масаласини илгари суришини қайд этган.

    АҚШ Сенатининг Халқаро муносабатлар қўмитаси ва Вакиллар палатасининг Халқаро муносабатлар қўмитаси масъул ходимлари ушбу масала бўйича қарор сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва инсон ҳуқуқларига оид соҳалардаги вазият, меҳнаткашлар ҳуқуқлари, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, савдо тўсиқларини олиб ташлаш ва божхона тарифларини енгиллаштириш жабҳасидаги ижобий ўзгаришлар, АҚШ билан ҳамкорлик ҳолати пухта ва ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг қабул қилинишини таъкидлаган.

    Фото: «Дунё» агентлиги

    Фото: «Дунё» агентлиги

    Конгресс вакиллари элчихонанинг ушбу тузатишни Ўзбекистонга нисбатан бекор қилиш ташаббусини илгари суришда ёрдам беришга тайёр эканини билдирган. Уларнинг фикрига кўра, собиқ тузум даврида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи чегараланган яҳудий миллатига мансуб аксарият аҳоли узоқ вақтдан бери тарихий ватани — Исроилга, шунингдек, АҚШ ва Канадага кўчиб кетган. Конгресс ходимлари, шунингдек, парламентнинг бошқа вакилларини Вакиллар палатасининг ушбу тузатишни бекор қилиш тўғрисидаги ташаббусини илгари суриш жараёнига жалб қилишини билдирган.

    Элчихона маълумотига кўра, АҚШ Савдо вакили идораси Ўзбекистоннинг мамлакатни «Жексон-Веник» тузатиши таъсиридан олиб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлайди. Ушбу тузатиш амалиёти Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклик руҳи, ўзаро муносабатларнинг бугунги изчиллиги, шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларига мос келмайди, деб ҳисоблайди.

    Элчихонанинг хабар беришича, 2021- апрель ойида Конгрессда АҚШ Савдо вакили идораси вакиллари иштирокида махсус брифинг ўтказиш режалаштирилган. Анжуман мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ва бозор иқтисодиётини шакллантириш соҳаларида қўлга киритилган ютуқларга бағишланади. Бу ҳам «Жексон-Веник» тузатишининг Ўзбекистонга нисбатан қўлланишини бекор қилишдаги қадам бўлади.

    Маълумот учун, «Жексон-Веник» тузатишлари АҚШнинг 1974 йили қабул қилинган «Савдо тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришлардир. Қонунга тузатиш киритган муаллифлар — конгрессменлар Генри Жексон ва Чарльз Веник фуқароларнинг эмиграциясига тўсқинлик қилаётган, инсон ҳуқуқларини поймол этувчи давлатларга нисбатан иқтисодий босимни таклиф қилган. Уларнинг фикрича, АҚШ шундай давлатлар билан муносабатларда савдо имтиёзлари, давлат ва унинг кафиллигидаги кредитларни ажратишни тақиқлаши лозим.

    Бугун Ўзбекистон ушбу тузатиш таъсиридан вақтинча (waiver) чиқарилган. Бу масала ҳар йили АҚШ Конгрессидаги тингловларда қайта кўриб чиқилмоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон диний эркинлик бўйича АҚШ «қора рўйхати»га нима учун киритилган эди? Диний қўмита вакили жавоб берди

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрелида Ўзбекистон ҳукумати ЖСТга аъзо давлатлар билан музокараларда имтиёзларга эга бўлиш учун АҚШдан Ўзбекистонга ривожланаётган иқтисодиёт мақомини беришни, шунингдек, мамлакатни «Жексон-Веник» тузатишларининг таъсирчан чоралари рўйхатидан чиқаришни сўраган эди.

    12.03.2021, 21:12   Изоҳ (0)   27105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 1 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилингани аниқланди

    12.03.2021, 20:11

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказди

    12.03.2021, 19:48

    Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи якунланди

    12.03.2021, 19:22

    Избосканда оилавий поликлиника шифокори 200 доллар пора олаётганида ушлангани маълум қилинди

    12.03.2021, 18:58

    Ўзбекистонда пенсия тарқатиш ҳуқуқи «Халқ банки»дан олиб қўйилиши мумкин

    12.03.2021, 18:34

    Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

    12.03.2021, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда қийин вазиятда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 14:20

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 14:07

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда Ливанга ёрдам бермоқчи

    Дунё | 26 август, 13:40

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.