Роберто Манчини Италия терма жамоасининг навбатдаги мураббийи ким бўлиши ҳақида гапириб ўтди.
“Италия футбол федерацияси раҳбари вазиятни ўзгартириши мумкин эдими? Ҳа, одам хоҳласа, вазиятни ўзгартира оларди.
Менимча, улар Лучано Спалеттини бош мураббий этиб тайинлайди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилайман”, — дейди Манчини.
Маълумот учун, Лучано Спалетти “Наполи” билан бирга Италия чемпионлигини қўлга киритгач, 30 июнь куни истеъфога чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Роберто Манчини ўз хоҳиши билан Италия терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этди. Мутахассис қўл остида Италия термаси Евро—2020 турнирида зафар қучганди.
Аввалроқ, Робертога Саудия Арабистони терма жамоасидан таклиф тушгани, араблар 3 йил учун 120 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)