Флорида губернатори, Республикачилар партиясидан 2024 йилги президентлик сайловида қатнашишга номзод бўлиш учун курашаётган Рон Десантис 25 июль сешанба куни АҚШнинг Теннесси штатининг Чаттануга шаҳрида бўлиб ўтаётган тадбирга кетаётиб, автоҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Associated Press.
Агентлик маълумотларига кўра, Десантис жароҳат олмаган, унинг жамоа аъзоларидан бири эса енгил жароҳатланган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.
Рон Десантис шу йилнинг май ойида Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш ҳуқуқи учун курашишини расман эълон қилди.
44 ёшли Десантис 2019 йилдан бери Флорида губернатори лавозимида ишлаб келмоқда. Бунгача у 2013 йилдан 2018 йилгача ушбу штатдан АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг аъзоси бўлган. У бошқа республикачи номзодлар орасида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг энг жиддий рақиби саналади.
Изоҳ (0)