Кўпчилик Chоcо Boy деб аталадиган кичкина қўзиқоринча шаклидаги десертни татиб кўрган бўлса керак. Энди эса ушбу митти печеньелар орқали севимли мусиқангизни тинглашингиз мумкин. Япониянинг Меiji компанияси янги, ноодатий дизайнга эга TWS-наушникларини тақдим этди.
“Ширин” гаджет ҳали оммавий ишлаб чиқарилганича йўқ. Бироқ унинг концепти фойдаланувчиларга манзур бўлди. Девайс ҳам, унинг кейси ҳам оригинал печенье ҳамда қутисидек ишланган. Японияда ушбу десерт жуда ҳам машҳур. У Chоcо Boy деб эмас, Киноко но Яма (“Қўзиқорин тоғи”) деб аталади.
Янги наушникларнинг техник характеристикаси ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ янги девайс кўпроқ ўзининг дизайни билан фойдаланувчилар орасида оммалашиши прогноз қилинмоқда.
Изоҳ (0)