“Толибон” ҳаракатининг Чегара ва қабила ишлари вазирлиги Ўзбекистон чегарачилари билан учрашди. Бу ҳақда Khaama Press хабар берди.
“Толибон” расмийлари ўзбек ҳамкасблари билан чегара ҳудудлари аҳолиси дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилган. Айни вақтда Афғонистоннинг амалдаги расмий вакиллари террорчи гуруҳларнинг Ўзбекистонга қарши Афғонистон тупроғидан фойдаланишига йўл қўймасликка ваъда берган.
“Толибон” “чегара масалалари” деганда нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган, бироқ 2022 йил Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга бир неча снарядлар учирилганди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) минглаб ИШИД жангарилари Афғонистоннинг шимолий чегараларида жойлашгани, бу Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.
Афғонистоннинг амалдаги расмийлари эса бундай даъволарни рад этиб, уларни Афғонистоннинг қўшнилари билан муносабатларига путур етказишга қаратилган ташвиқот ва асоссиз даъволар деб атаган.
Изоҳ (0)