Россияда муҳожирларнинг фарзандлари мактабга киришдан олдин ўқув дастурини ўзлаштириш учун етарли даражада рус тилини ўрганишлари талаб қилиниши мумкин. Бу ҳақда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Россия президенти кенгаши раиси Валерий Фадеев маълум қилди.
Унинг фикрича, рус тилини яхши билмайдиган болаларни мактабга қабул қилмаслик керак.
“Афтидан, миграция тарихига эга бўлган болаларнинг ярми ҳам Россия фуқаролари, ҳам фуқароликни олмаганлардир, бу болаларнинг ярми рус тилини ёмон билади ёки умуман билмайди. Шу сабабли тилни билмай фанларни ўзлаштира олмайди” , — деди Фадеев.
Амалдорга кўра, қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин, шунда қонун бола мактабга киргунга қадар рус тилини мажбурий бепул ўрганишни талаб қилади.
“Биз эса бу қарорни қаттиқ қўллаб-қувватлаймиз ва маъқуллаймиз. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга маълум вақтдан бери билдирган позициямиз шуки, бундай болаларни мактабга қабул қилиб бўлмайди, уларга рус тилини дастурни ўзлаштира оладиган даражада ўргатиш керак”, — дейди у.
Фадеев бу болалар ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланмаслиги, аксинча, ҳар қандай боланинг мактабга бориш, ўрта таълим олиш ҳуқуқини бажаришга уриниш эканини айтди.
Изоҳ (0)