Instagram ижтимоий тармоғи маслаҳат берувчи ва фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб қайтарадиган сунъий интеллектга эга чат-ботни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда чат-ботга кириш ҳуқуқини қўлга киритган муҳандислардан бири хабар берди.
Чат-бот созламаларида 30 та характердан бирини танлаш мумкин бўлади, шунингдек, у фотосуратлар учун тагсўзлар ёзиш ва чатларда фойдаланувчилар билан мулоқот қилишда ёрдам бера олади.
Бу функция қачон барча фойдаланувчиларга тақдим этилиши номаълум. 2023 йил февралида Мета бош директори Марк Цукерберг компания ўз хизматлари учун сунъий интеллект алгоритмларини ишлаб чиқаётганини эълон қилганди.
Bloomberg аввалроқ Instagram июнь ойида Twitter услубидаги матн иловасини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Янги хизматда хабарлар лентаси пайдо бўлиши мумкин, матн ёзиш эса 500 белги билан чекланади. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳавола, фотосурат ва видеоларни улашишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)