АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда у 7 июнь куни Twitterъдаги видеомурожаатида маълум қилди.
“Очиғи, сайловга аралашмасдан, бир четда туриш осон бўларди. Лекин мен бундай тарбияланмаганман. Шунинг учун бугун мен Худо ва оилам олдида Америка Қўшма Штатлари президенти сайловида иштирок этишимни эълон қиламан ”, — деди сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, турли даврлар турли етакчиларни талаб қилади.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтади. Сўнгги президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрида ўтказилган бўлиб, унда Демократлар партиясидан илгари сурилган номзод Жо Байден ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)