Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
![](/static/2023-04-29 02.35.28.jpg)
Делегацияларга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи раҳбарлик қилди.
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро муносабатларни жадаллаштириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув иштирокчилари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлигининг турли масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди. Маслаҳатлашувларда саноат кооперациясини фаоллаштириш, сайёҳлик алмашинувларини кучайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)