• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Диета қилмасдан туриб озганларнинг 7 та ҳийласи

    Дунёда хилма-хил ғайриоддий парҳезлар мавжуд, аммо оддийлари ҳам етарли. Шифокорлар оқилона ёндашув, тўғри ҳаракатлар кетма-кетлиги ва мантиқ исталган натижага ножўя таъсирларсиз олиб бориши ҳақида эслатади.

    Ҳаётида ҳеч қачон парҳез қилмаган одамларнинг еттита одатлари вазнни нормал ҳолатга қайтаришга ёрдам беради, деб ёзади Marie Claire нашри.

    Очлик билан ўзингизни қийнаманг

    Қанча хоҳласангиз, шунча енг. “Кунига 100 калориядан кам истеъмол қилиш меъёр ҳисобланмайди”, дейди The Nutrition Coach мутахассиси Харли Педрик. Агар калория миқдори меъёрдан кам бўлса, организм уни очлик деб ўйлайди. Бунда вазн камайиши мумкин, аслида эса ёғ массасининг фоизи кўплигича қолади. Мушаклар кичрайгани ҳисобига тана шалвираб қолади ва спорт билан шуғулланганда ҳам вазн самарали камаймайди. Глюкозанинг етарли эмаслиги ҳисобига организмдан ёғ синтези ва тўпланишига жавоб берадиган инсулин жадал ажралади. Оқибатда ёғ йиғилиши кузатилади. Масалан, Японияда ҳар йили ўтиладиган тиббий кўрикда тана вазни ўлчаниб, таҳлиллар натижалари билан ўзаро нисбати текширилади. Агар вазн камайиши мушак массасининг камайгани ҳисобига тўғри келса, шифокор бу ҳақида иш берувчига, албатта, хабар беради. Ходим эса соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассисга консултацияга юборилади.

    Мобил иловалардан фойдаланинг

    Клиник психолог Ҳелен Маккарти соғлом турмуш тарзига алоқадор иловалар қўйилган мақсадга эришиш учун рағбатлантириб туради ва бу уларнинг қўшимча афзаллиги ҳисобланади. Бу эса мотивациянинг ортишига сабаб бўлади. Фойдаланиш осон бўлган бундай дастурлар, мияни ортиқча овора қилмасдан доимий бажарилиши керак бўлган кетма-кетликларни эслатиб туради. Ўтказилган тадқиқотларда смартфондаги илова ёрдамида соғлом овқатланган ва спорт билан шуғулланганлар бошқаларга нисбатан ўртача 3,6 кило кўпроқ вазн ташлагани маълум бўлган. Истеъмол маҳсулотларининг калорияси қанча экани ва машғулотларни бажариш самараси қандайлигини ҳисоблаб берадиган MyFitnessPal иловаси бу борада энг машҳур саналади. Lose it иловаси эса ҳамфикрлар билан бирга мақсад қўйиш ва Nike+ сингари бошқа иловаларга уланиш имконини беради.

    Спорт билан шуғуллангандан кейин фақат сув ичинг

    Фото: Marie Claire

    Спорт залда терлаб машқ қилгандан сўнг ўзингизни кекс билан сийласа бўлади, деб ўйлайсизми? “Одамлар ушбу кекснинг учдан икки қисми ярим соатлик машқларнинг самарасини йўққа чиқаришини тушунмайди, — дейди фитнес бўйича мутахассис Лаура Уильямс. Гап шундаки, машғулотлардан кейин инсоннинг чанқоғи очлик бўлиб туйилади. Айнан шу сабаб ҳам мутахассислар машғулотлар тугаганидан кейин аввалига сув ичишни тавсия қилади. Кейин эса одам ўзига қулоқ солиши керак: агар очлик секин-аста камайса, демак бу чиндан ҳам чанқоқ бўлган. Агар камаймаса, бир ҳовуч ёнғоқ ейиш билан чекланиш керак.

    Нонушта протеинга бой бўлсин

    Тель-Авив университетининг олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда, яхшилаб нонушта қиладиган кишилар бошқаларга нисбатан ўртача 8 кило кўпроқ вазн йўқотгани аниқланган. Харли Педрикнинг айтишича, бу организмга эрталабдан энергия кераклиги билан боғлиқ. Агар таом билан етарлича глюкоза организмга кирмаса, буйрак усти безлари жигарни шакар ажратишга ундайди. Жавоб тариқасида организмдан инсулин ажралади, бу эса қондаги қанд миқдорининг кун бўйи меъёрда бўлмаслигига сабаб бўлади. Аммо таркибида оқсил бисёр бўлган маҳсулот билан нонушта қилинса, ушбу баланс меъёрда бўлади. Мутахассислар уйғонгандан 1 соат кеч бўлмаган вақт давомида нонушта қилиш кераклигини таъкидлайди. Иккита тухумдан тайёрланган омлет, оддий йогурт ёки ёнғоқ қўшилган творог организмни оқсил билан таъминлаб, “очлик” гормони сифатида маълум бўлган грелин миқдорини камайтиради.

    Дам олиш кунлари фаол бўлинг

    Фото: Marie Claire

    Кўпчилик дам олиш учун ҳафта охирини кутади. Бу эса кам вазн ташлашнинг энг асосий сабабларидан ҳисобланади. Шифокор Маккартининг таъкидлашича, дам олиш куни-ку, деб палапартиш тановул қилиш, соғлом овқатланиш одати билан боғлиқ муаммо келиб чиқишига сабаб бўлади.

    Ҳафтада бир марта ҳеч нима қилмайди, деб ўйлаш шу кунгача қилинган меҳнатларни чиқитга чиқариши мумкин. Нью-Йоркдаги Корнуэлл университети маълумотларига кўра, 90 фоиз одам дам олиш кунлари вазн тўплайди, ҳафта давомида эса аксинча йўқотади. Унга кўра, якшанба ва душанба кунлари одамларнинг вазни кўпроқ бўлган, иш ҳафтасининг сўнгига бориб эса натижалар яхши томонга ўзгарган.

    “Кечаси тамадди қилишни йиғиштириб, тушликка истеъмол қиладиган овқат порсиясини камайтиришнинг ўзидаёқ яхши натижа сезилади. Ҳар кунги овқатланиш билан боғлиқ кичик-кичик ўзгартиришлар киритиб, ўзимизни аста-секин шунга ўргатишимиз керак”, — дейди Маккарти.

    “Оқ маймун” қоидаси

    Таомномадан бирданига бир гуруҳ маҳсулотларни чиқариб ташламанг. “Агар сиздан 5 дақиқа давомида оқ маймун ҳақида ўйламаслик сўралса, хаёлингиздан ўша оқ маймун чиқмаслиги аниқ. Ниманидир ейиш тақиқланганда ҳам айнан шу ҳолат юз беради — ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ ўша маҳсулотни егингиз келади”, — дейди Маккарти.

    Унинг таъкидлашича соғлом овқатланишга риоя қилиш ва шу билан бирга буни парҳез эмас, турмуш тарзини ўзгартириш деб билиш керак. Қолаверса, аъзолар фаолияти учун ҳам минерал ва витаминларнинг муҳимлигини эсдан чиқармаслик керак. Масалан, мия фаолияти яхши ишлашига муҳим бўлган глюкоза ажралиши учун организм кунига 130 грамм углеводга эҳтиёж сезади.

    Бундай бўлмаса ёки углевод миқдори кам бўлса, организм ўзидаги ёғларни эрита бошлайди. Бу эса бош оғриғи, кўнгил айниши, чарчоқ, оғиздан бадбўй ҳид анқиши сингари муаммоларга олиб келадиган кетонлар миқдорининг кўпайиб кетишига сабаб бўлади.

    Салон муолажалари ҳам бу борада яхши самара бериши мумкин

    Малакали мутахассис ёрдамида амалга ошириладиган слим-массаж муолажасидан кейин ёғ алмашинуви меъёрлашиб, тўпланиб қолган токсинлар чиқиб кетади. Қолаверса, одам ўзини енгил ва тетик ҳис қилади.

    28.04.2023, 12:12   Изоҳ (0)   9327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Семириб кетмаслик учун қандай овқатланиш лозим? Озғин аёлларнинг 10 та фойдали одати

    07.02.2023, 11:43

    Ўзингизни қийнамасдан тўғри овқатланишни ўргатадиган 9 та лайфхак

    24.03.2023, 13:56

    Парҳезсиз вазн йўқотса бўлади: Тез озишга ёрдам берадиган 6 та маҳсулот

    21.04.2023, 11:35

    Аёллар ёзги кийим танлашда нималарга эътибор бериши керак?

    27.04.2023, 15:46

    Совиткични яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат

    26.04.2023, 17:58

    Фен ёрдамида соч қуритишдан ташқари амалга ошириш мумкин бўлган 16 та лайфхак

    25.04.2023, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.