Дубайда автомобиль рақамлари нархи бўйича рекорд ўрнатилди. P7 комбинацияси бўлган рақам аукционда 15 миллион долларга сотилди, бу бизнес-жет нархига тенг, деб хабар бермоқда “Корреспондент” нашри.
Харидор исми аноним тарзда қолишни хоҳлаган. Шу билан бирга, лот учун ҳақиқий кураш бошлангани қайд этилган.
Аукционда “VKонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ҳам иштирок этган. Россиялик миллиардер рақам учун 9,5 миллион доллар беришга тайёрлигини билдирган.
Бу каби аукционлардан тушган маблағ одатда Бирлашган Араб Амирликларидаги йўл инфратузилмасини ривожлантиришга ёки хайрия – камбағаллар учун озиқ-овқатга йўналтирилади.
Аввалроқ Дубайда АА9 автомобиль рақами 10 миллион доллардан кўпроққа баҳоланган ва бу жаҳон рекордига айланган эди.
Изоҳ (0)