• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сифат жиҳатидан ривожланиш босқичига кўтарилган давлат ва жамият учун янги конституциявий макон зарур” — Танзила Норбоева

    Янгиланаётган Конституция тўғрисида кўплаб давлат ва жамоат вакиллари муносабат билдирмоқда. Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам бош қомусни янгилашнинг аҳамияти тўғрисида муносабат билдирди. Парламент юқори палатаси раҳбарининг сўзларига кўра, сўнги 6 йилда амалга оширилган ислоҳотлар Конституцияни янгилашга туртки бўлмоқда.

    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат

    Конституцияни янгилашнинг аҳамияти

    Сенат раиси Танзила Норбоева юқори палатанинг 39-ялпи мажлисида Конституция янгиланишининг долзарблиги ҳақида фикр билдирди.

    “Барча ислоҳотлар бир мақсадга — ҳар бир инсоннинг ушбу юртда эркин яшаши ва баркамол ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган. Умуман олганда, Конституцияни янгилаш эҳтиёжи ҳам айнан амалга оширилган ўзгаришлардан келиб чиқмоқда. Сифат жиҳатдан ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган давлат ва жамият учун янги конституциявий макон зарур эди.

    Фото: Telegram

    Эришилган натижаларни, кафолатланаётган ҳуқуқ ва эркинликлар давомийлигини таъминлаш, уларга бўлган ёндашувнинг ўзгармаслиги ва барқарор бўлиши учун ҳам уларни ишончли ҳимоясини Конституцияда мустаҳкамлаш муҳим.

    Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида белгиланган катта вазифаларни бажариш учун янги Конституция мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади”, — деди Сенат раиси.

    Сўз, эътиқод эркинлиги ва мажбурий меҳнат

    Танзила Норбоева мажлисда сўзлаган нутқида мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ишлари аниқ натижаларга олиб келганини таъкидлади.

    “Сўз ва эътиқод эркинлигидаги чекловлар олиб ташланди, очиқлик ва шаффофлик таъминланди, давлат органларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги одатий ҳолга айланди. Мажбурий меҳнат, жумладан, болалар меҳнати буткул барҳам топди, халқаро даражада тан олинди”, — деди у.

    Фото: Сенат

    Ўсаётган иқтисодиёт

    Сенат раисининг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда иқтисодий муҳит ҳам сезиларли ўзгарган, тадбиркорлик учун кенг шароитлар яратилган.

    “Бунинг натижасида ўтган йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Иқтисодиётимизга ўтган йилнинг ўзида тўғридан тўғри 8 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди”, — деди юқори палата раҳбари.

    Маълум қилинишича, республикада уй-жой қурилиши соҳасида охирги олти йилда 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилган. Жорий йилда аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмини 1,5 баробар ошириб, 90 мингга етказиш белгиланган.

    Фото: Сенат

    “Мактаб ва олий таълимга қамров ошди”

    Танзила Норбоева ўз нутқида мактабгача таълим қамрови 5 йил олдинги 27 фоиздан 70 фоизга етгани, беш йилда қамровни 80 фоизга етказиш учун 600 минг янги боғча ўрни яратилиши белгиланганини айтди.

    “Бу йилнинг ўзида 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. 500 минг ўқувчи ўрни яратилиб, уларнинг жами сони 5,3 миллионга етди. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланмоқда, 5 йилда уларнинг сони 1 000 тага етказилади”, — деди Сенат раиси.

    Таъкидланишича, ўтган 5 йил давомида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари 2,5 баробар кўпайиб, 198 тага етган. Қамров даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошган. ОТМларнинг 41 тасига академик ва молиявий мустақиллик берилди, уларда трансформация офислари очилди.

    “Талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари 2 баробар кўпайтирилиб, 2023 йилда 1,7 триллион сўм ажратилади. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,5 триллион сўм йўналтирилди. Бу — 2017 йилга нисбатан қарийб 6 баробар кўп”, — деди Танзила Норбоева.

    Жорий йилда тиббиёт соҳасида қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалари, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, 15 мингга яқин онкологик беморларни нур ёрдамида даволаш учун ДXШ асосида Радиология марказларини очиш кўзда тутилмоқда.

    Исломбек Умаралиев тайёрлади

    06.04.2023, 16:40   Изоҳ (0)   2425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчида Қизил китобга киритилган айиқни отишга ким буйруқ бергани маълум бўлди

    06.04.2023, 16:27

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди 

    06.04.2023, 16:11

    Андижонда уч туп чинорнинг ноқонуний кесилиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    06.04.2023, 15:47

    Бош прокуратура Хоразмда вояга етмаган қизнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди

    06.04.2023, 15:42

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 7 апрель куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

    06.04.2023, 15:21

    Қамчиқ довонида ёниб кетган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлгани маълум қилинди

    06.04.2023, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.