Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,74 сўмга кўтарилиб, 11 374 сўмни ташкил қилди. Евро 39,33 сўмга пастлаб, 12 407,90 сўм бўлди. Рубль 2,37 сўмга тушиб, 140,74 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар ва рубль кетма-кет тўрт кун пастлаганди. Евро икки кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилганди.
Изоҳ (0)