Кўплаб уй бекалари кир ювишда кийимлардаги эски ёғ доғларини тозалашга қийналади. “Новый очаг” нашри кийимлардаги эски доғларни самарали тозалашда ёрдам берадиган маслаҳатларни тақдим этди.
Яна бир ҳақиқат: Синтетик матолардаги ёғ доғларини тозалаш анча қийин ва синтетик кийимда кўпроқ қўлланилса, бу муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ ёғ доғларини олиб ташлаш мумкин. Агар вақтни беҳуда сарфламасангиз ва тез ҳаракат қилишни бошласангиз, доғнинг изи қолмайди. Деярли барча ёғ доғлари иссиқ ёки илиқ сувда яхши ювилади.
Ёғ доғларини тозалашда истеъмол содасини қандай тартибда ишлатган маъқул?
Истеъмол содаси матодаги ёғни ўзлаштиради. Шунинг учун бирор нарсани, масалан оғир палто ёки катта ҳажмли чойшабни юволмасангиз, доғни истеъмол содаси билан тозалашга ҳаракат қилинг. Биринчи навбатда доғни қоғоз сочиқ ёки мато ёрдамида олиб ташланг, кир жойга истеъмол содасини сепинг ва 24 соатга қолдиринг. Шундан сўнг, содали сувни чангютгич ёки чўтка билан олиб ташланг ва бу жойни совун, сувда суюлтирилган цирка билан тозалаб олинг. Агар доғ қолса, жараённи такрорланг.
Ёғ доғларини олиб тозалашда бўрдан қандай фойдаланиш керак?
Техник жиҳатдан, бўр кийимдаги ёғ доғларини истеъмол содаси каби тозалайди ва ёғни ўзига сингдиради. Катта ва кетмайдиган доғларни тозалашда бу усул мос келмайди. Ёғни қоғоз сочиқ билан тозалаш мумкин, кейин доғ теккан жойга бўр суртиб унинг тўлиқ сўрилишини бир неча дақиқа кутинг. Кейин, кир нарсаларни иложи борича тезроқ кир ювиш воситаси ва иссиқ сувда ювиш керак.
Эски ёғ доғларини қандай қилиб тозалаш мумкин?
Кийимдаги эски ёғ доғларни тозалаш учун бироз меҳнат (ва тўғри маҳсулотлар) керак бўлади. Кийимга ёғ ёки мой доғи текканидан кейин дарҳол олиб ташлай олмасангиз, қуйидаги амалларни бажаринг:
- мато қуруқлигида доғни артиб олинг. Ёғга сув тегса, яхши тоза бўлмаслиги мумкин. Қуруқ мато билан ишлаш анча осонлашади, шунинг учун кийимингизни олдиндан ҳўллаш керак эмас;
- доғ остига бир парча картон қўйинг. Ёғ бошқа жойга тегмаслиги учун уни кийим қатламлари орасига қўйинг. Ҳар қандай картон қутини ишлаца бўлади;
- иложи борича кўпроқ ёғни олиб ташлашга ҳаракат қилиб, доғни тоза, қуруқ мато билан артиб олинг. Агар рўмолча бўлмаса, тоза салфетка ёки қоғоз сочиқни ҳам ишлаца бўлади;
- доғга идиш ювиш воситасини суртинг. Суюқ идиш-товоқ совуни ёғни тозалашга жуда яхши ёрдам беради. Олдиндан ишлов бериш учун доғга бир неча томчи суюқ идиш-товоқ совунини суринг ва уни намланг, доғни бармоқларингиз, тоза юмшоқ тиш чўткаси ёки мато бўлагида мулойимлик билан артиб олинг. Кийимга совун суртиб 5 дақиқага қолдиринг;
- совун суртилган жойни илиқ сув билан ювиб ташланг, кейин одатдагидек ювиб олинг. Кийимни оддий оқартиргич (оқ рангли кийимлар учун) ёки рангли либослар учун (рангли кийимлар учун) ишлатиладиган махсус восита ёрдамида иссиқ сувда ювиб ташланг;
- натижани баҳолашдан олдин кийимни қуритинг. Нам кийимдаги ёғли доғларни кўриш қийин бўлганлиги сабабли, либос қуригунча кутиш керак. Шундагина доғнинг ҳақиқатан ҳам йўқолганини тушунасиз. Агар доғ йўқ бўлса кийимни идиш ювиш воситаси ва иссиқ сувда ювишингиз керак бўлади. Кийимни қуритманг, чунки иссиқлик доғни ўрнаштиради ва уни олиб ташлашни қийинлаштиради. Дазмоллаш ҳам қатъиян ман этилади.
Кийимни кир ювиш машинасида қуритгандан кейин ёғ доғларини тозалаш мумкинми?
Ҳеч қандай муаммо бўлмайди, бу усулни синаб кўришингиз мумкин. Бу фақат қўшимча ишни талаб қилади. Қуритиш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик ёғни матода “қотиради” ва бу ранг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Маҳсулот самарали фойда беришини кутинг ва кийимни яна одатдагидек ювиб олинг. Баъзан, яхши натижага эришиш ва ёғли доғни тозалаш учун кийимларни уч марта ювиш керак бўлади.