Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Орол денгизининг қуриган тубида чўл ўсимликларини етиштириш учун навбатдаги мавсум бошланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, бунинг учун самолётлар, дельтапланлар, юзлаб қишлоқ хўжалиги техникаси ва минглаб мутахассислар жалб этилди. Чўл ўсимликларини етиштириш қуриган денгиз қисмидан зарарли туз ва чангларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади.

2018 йил декабрь ойидан ушбу дастурга Шавкат Мирзиёев томонидан ташаббус кўрсатилган эди. Ўтган давр мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизининг қуриган қисмида 1 миллион 620 минг гектар майдонда саксовул, тамарикс ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмон барпо этилди.

Оролқумда 2023 йил давомида яна 100 минг гектар майдонда ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Қорқалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ишларга минглаб техника, 4 та кичик авиация транспорти, 2,5 мингдан ортиқ одам жалб этилади.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фото:  ФВВ матбуот хизмати
Фото: Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
Фото: Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Мавсумнинг очилиш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев, Экология партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Оролнинг қуриган тубидаги кўкаламзорлаштириш ишлари президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)