Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида электр энергияси узилишидан норози бўлган аҳоли вакиллари кўчага чиққани хабар берилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га билдиришича, бу муаммо ўша куннинг ўзида ҳал этилган.

Чирчиқ шаҳрида электр энергиясидаги узилишлар туфайли «Ҳумо» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар норозилик билдириб, видеомурожаат билан чиқишган эди. Ўша куннинг ўзида маҳалладаги электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилди. Ҳудудга янги трансформатор олиб келиниб, электр энергияси таъминоти тикланган, — дейди ҳокимлик ахборот хизмати ходими Асқар Исмоилов.
«Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, мазкур муаммо содир бўлгач, Чирчиқ шаҳрига бош вазир Абдулла Арипов, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовлар биргаликда бориб, муаммо юзасидан аҳоли вакиллари билан мулоқот ҳам қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Ўша куни Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов аҳолига видеомурожаат йўллаб, муаммо бартараф этилганини, носозликлар тузатилганини маълум қилган, — дейди Асқар Исмоилов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди