Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда давлат раҳбари сўнгги кунларда аҳолини қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб, зарур чораларни кўрмагани учун 7 нафар раҳбарга ҳайфсан берди.
«Куни кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим. Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга президент айтиши керакми?» — давом этди Президент.
Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди. Туман ҳокимининг 6—7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид остига олинди.
Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун
- бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов;
- «Ўзбекнефтгаз» раиси М.Абдуллаев;
- «Иссиқлик электр станциялари» раиси Ф.Абдурахманов;
- «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раиси Д.Исакулов;
- «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси У.Мустафоев;
- «Ўзтрансгаз» раиси Б.Норматов;
- «Ҳудудгазтаъминот» раиси Б.Эшмуродовга ҳайфсан берилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)