Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ—2022 ярим финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Биз дунёнинг энг кучли тўрт жамоасидан бирига айландик, бу Хорватия учун улкан ютуқ. Кетма-кет икки мундиалдан буён бу вазифани уддалаётганимиз, албатта, яхши. Энди ундан ҳам кўпроғини хоҳлаймиз.Хорватия ва Аргентина ўртасида ЖЧ—2022 ярим финал баҳси 13 декабрь, сешанба куни 00:00 да старт олади.Биз ажойиб формадаги Аргентинага қарши майдонга тушамиз. Лео Месси бошчилигидаги ажойиб жамоа. Ўз футболчиларимга ишонаман. Биз уларнинг ўйин услубига мослашмаймиз. Хорватия ўз ўйинини Аргентинага сингдиради.
Хорватияда ҳамон куч борлиги ҳақида
Иккита пенальтилар сериясигача бўлган ўйинларда иштирок этиб, анча қувватимизни йўқотдик. Бироқ биз Жаҳон Чемпионати ярим финалидамиз, шунинг учун кучимиз қолмагани ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Бизда ҳамон куч бор, бунга шубҳа қилиш керакмас. Бошқа ўйинлардаги сингари максимум ҳаракат қиламиз.
Яхши вазиятдамиз — жароҳатлардан муаммолар йўқ, йигитлар соғлом ва яхши формада. Улар етарлича дам олди, деб ўйлайман. Улардан «чарчадингми?», деб сўрамайман. Футболчилар чарчашни истамайди.
Златко Далич, Хорватия терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)