«Бенфика» ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес фаолиятини топ-клубларнинг бирида давом эттириши мумкин.
Спорц Illustrated хабарига кўра, «Ливерпуль» футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр. Инглиз клуби Фернандеснинг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришишга яқин.
Аввалроқ 21 ёшли аргентиналик футболчига «Реал»дан ҳам қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Фернандес жорий мавсум Португалия чемпионатининг 13 ўйинида битта гол ва учта голли узатма муаллифига айланди. ЖЧ—2022 да эса Аргентина сафида 5 та ўйинда қатнашиб, биттадан гол ва ассистга эришди.
Изоҳ (0)