2022 йил 12 декабрь куни «Universalbank» акциядорлик тижорат банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) ўртасида синтетик кредит линиясини жалб қилиш бўйича кредит келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
EТТБ томонидан ажратилган кредит маблағлари миллий валюта эквивалентида номинация қилиниб, мамлакатнинг кичик бизнес субъэктлари (KBS) томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришга ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу билан молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш имконияти таъминлайди ва KBS сегментини ривожлантиришда барқарор ўсиш рағбатлантиради.
Шуни таъкидлаш керакки, жорий ҳужжат банкнинг узоқ муддатли стратегияси билан ва кредит сиёсатида миллий валютада ресурсларни жалб қилиш ва эҳтимолдаги ички ва ташқи хавфларни ҳисобга олган ҳолда, банкларнинг кредит портфелини долларлаштириш даражасини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш қисмида белгиланган вазифаларга тўлиқ мос келади.
EТТБ билан ҳамкорлик «Universalbank» тарихидаги муҳим давр эканлигини айтиб ўтиш лозим.«Universalbank» АТБ бош офиси тарихий Қўқон шаҳрида жойлашганлиги банк хизматлари бозорининг барча сегментларида кучли рақобатбардош мавқега эга эканлигидан, Фарғона водийсидаги KBS орасида катта оммабоплигидан далолат беради. Унинг асосий тамойилларидан бири мижозлар бизнесини ривожлантиришда ишончли шерик сифатида иштирок этиб, корпоратив ва хусусий мижозларининг эҳтиёжлари учун мослашувчан ёндашув ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, банк кичик бизнеснинг унча катта бўлмаган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдан манфаатдор ва банк ривожланишининг устувор йўналиши ҳудудларда айнан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлаш, мукаммал мижозлар сервиси, замонавий технологиялар асосида хизматлар тақдим этиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.
EТТБ томонидан тақдим этилган узоқ муддатли кредит ресурсларининг мавжудлиги банкка республика ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъэктларининг янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш имконини берувчи инвестиция лойиҳаларини янада фаолроқ молиялаштиришга имкон беради.
Телефон рақами: +998 71 200 11 10
Реклама ҳуқуқи асосида.