ОКМК олдига жорий йилда 855,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорти режаси белгиланган бўлиб, амалда 11 ойлик натижаларига кўра 883,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
595,6 млн долларлик мис маҳсулотлари, 186,5 миллион долларлик рух метали, 32,4 миллион долларлик нодир металлар, 37,2 миллион долларлик қўрғошин таркибли хом ашёлар ва 32,1 миллион долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.
Қувонарлиси комбинат маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, комбинат томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржасидаги валюта майдончаси орқали қиймати 24,6 млн долларга тенг бўлган 9 турдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)