Тошкентнинг Олмазор туманида Captiva Spark ва Cobalt’га бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 12 декабрь куни соат 12:00 ларда Фаробий кўчасида юз берган. Ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Т.К. Captiva’да ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида 1977 йилда туғилган Ш.К. бошқарувидаги Cobalt ҳамда, 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Spark автомобилларига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиси М.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)