Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади, унга HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими учун ўқ-дорилар ва 155 миллиметрли артиллерия снарядлари киради. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилди.

HММWV фургонлари

HММWV фургонлари
Фото: Global Look Press

Бундан ташқари, пакет учувчисиз учар қурилмаларга қарши курашиш учун воситаларни ва бошқа ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларини; HММWV кўп мақсадли фургонларини, тез ёрдам машиналари ва тиббий ускуналарни; генераторларни; дала қурилмаларини ўз ичига олади.

Идора қайд этишича, бу ўтган йил августидан буён Пентагон захираларидан Украина учун 27 марта қурол-яроғ олинишидир. Махсус операция бошидан буён Украинага ажратилган ёрдам суммаси 19,3 миллиард доллардан, 2014 йилдан буён эса 22,1 миллиард доллардан ошди, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалги ҳарбий ёрдам пакетини АҚШ 23 ноябрь куни ажратган, у 125 миллион доллардан зиёд эди. Унга HIMARS снарядлари ва 155 миллиметрлик снарядлардан ташқари, NASAMS зенит-ракета мажмуалари учун ўқ-дорилар, йирик калибрли пулемётлар, HARM радиолокацияга қарши ракеталар ва бошқа қуроллар кирганди.

Сўнгги вақтларда Украина бошқа Ғарб мамлакатларидан ҳам қурол-яроғ олмоқда. Масалан, ноябрь охирида Буюк Британия унга юқори аниқликдаги Brimstone-2 ракеталарини берганди. 8 декабрь куни Германия Украинага 20 та Динго бронетранспортёрлари ва иккита М1070 Oshkosh катта юкли ярим прицепларини юборганини маълум қилди.

Россия Ғарб томонидан Украинага қурол етказиб берилиши, биринчидан, Москвага махсус операция мақсадларига эришишда халал бермаслигини, иккинчидан эса, украиналикларга фақат «азоб» келтиришини бир неча марта таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди