Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда декабрь бошидан буёдан кузатилаётган жуда совуқ об-ҳаво ҳаво келаётган ҳафта бошигача сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, ҳарорат аномалияси Шимолий Евросиёнинг деярли барча ҳудудларини эгаллаган жуда кучли антициклон билан боғлиқдир. Бундан олдинги йилларда янада ҳам кучли совуқлар кузатилган.

Тошкентда 1920 йилнинг декабрь ойи бошида ҳарорат 20 даражагача тушган. Пойтахтда декабрь ойининг мутлақ минимал ҳарорати 29 даража совуқни ташкил этади, ҳароратнинг бундай қиймати 1930 йил 20 декабрь куни қайд этилган.

Энг қаттиқ совуқлар, одатдагидек, республиканинг шимолий ҳудудларида кузатилди. Қорақалпоғистон Республикасида ҳарорат кечалари 15-20 даража совуққача, айрим шимолий ҳудудларда эса 22-24 даража совуққача пасайди. Бундай ҳарорат декабрь учун янги рекордларни ўрнатмади. Республика шимолида энг совуқ йилларнинг декабрь ойида минимал ҳарорат 27-30 даража совуққача пасайган.

Прогнозларга кўра, совуқ об-ҳаво келаси ҳафта бошигача сақланиб туради. 9—12 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда кечалари 17-22 даража совуқ, 9—10 декабрда баъзи жойларда 24 даража совуққача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди